ҲИДОЯТ ИМОМИГА БУЮК ЭҲТИРОМЎзбекистон замини қадимдан илм-маърифат, маънавият, цивилизациялар кесишган чорраҳа сифатида бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган.
Юртимиздан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар жаҳон илм-фани тараққиётига беназир ҳисса қўшганлар. Бутун халқимиз ҳақли равишда аждодларимиз қолдирган бебаҳо илмий мерос билан фахрланадилар.
Аждодларимиз орасида «Ҳидоят имоми» деган унвонни олган Имом Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ алоҳида ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча қабул қилинган «Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг бой илмий меросини бутун дунёга тараннум этишда муҳим ҳужжат бўлади.
Мотуридийлик таълимоти суннийлик йўналишидаги икки йирик мактабнинг бири бўлиб, ушбу таълимоти Х асрдан бугунги кунга қадар ўзининг мўътадиллиги билан ажралиб туради. Бунинг асосий сабаби Имом Мотуридий ўз таълимотини ўша даврнинг ижтимоий-сиёсий жиҳатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда яратган. Шунинг учун ҳам мотуридийлик таълимотини ўрганишга қизиқиш катта. Мотуридийлик таълимоти дунёнинг кўплаб йирик таълим муассасаларида, хусусан, ал-Азҳар университетида ҳам ўқитилади.
Давлатимиз Раҳбарининг мазкур қарорига биноан шу йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш, алломанинг “Таъвилот ал-Қуръон” ва “Китоб ат-тавҳид” асарлари ва мотуридийлик таълимотига оид манбаларнинг ўзбек ва хорижий тиллардаги илмий-изоҳли академик таржималарини нашр этиш белгилангани буюк аждодимизнинг бой илмий-маърифий меросини дунёга тараннум этиш учун катта имкониятлар эшигини очади, иншоаллоҳ.
Дониёр домла ИКРОМОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатибиДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA