13 март, чоршанба куни Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида «Барселона» ўз уйида «Лион»ни қабул қилди.
Учрашувда каталонияликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида голларга Лео Месси (2 та), Филиппе Коутиньо, Жерар Пике ва Усмон Дембеле муаллифлик қилган бўлса, «Лион»нинг ягона жавоб голи Тузар ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган «Барселона» чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
👉
@caravanuz