Анави куни пост жойлагандим, банк ходимаси фуқароларни номига кредит олиб, ўзлаштирган ва воқеа тафсилотларини ёритган журналистни устидан ёзиб берган деб. Бугун янгилик бор.
“Журналист иши: ниҳоят тўғри "рельс" га тушилибди
MY5 канали мухбири Рухсора Ғофурова Жиззахдаги банк ходимасининг қилмишлари ҳақида тайёрлаган ушбу материал юзасидан банк ходимасига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди, яъни хизмат мақеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилибди.
Дастлабки тергов Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда экан.
Аввалроқ Судьялар олий кенгаши томонидан билдирилган расмий муносабатда тарқалган хабар Кенгаш ҳузуридаги Судьялар одоб комиссиясида ўрганиб чиқилиши маълум қилинган эди.
Айтганча, адвокат А.Аҳмедовнинг билдиришича, журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилмаган.
Ниҳоят, йўналиш тўғри олинибди. Энди қолгани дастлабки тергов ва балки судда юзага чиқар”.
Advokat Abdullayev