Aqida Hanum кундалиги


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Facebook ва бошқа жойларда айтилмаган фикрлар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Ҳар Фиръавнни бир Мусоси бор,
Ҳар зулматни бир зиёси бор.

2k 0 7 22 100

Лайфхак.

Агар Чорсуда сизни ташқи кўринишингизга қараб нарҳни “отворишвотган” бўлса, томоғингиз бўғиб, бошингизни ҳиёл эгиб, бошдан оёқ сотувчига қараб “Окэ, хўвли қатта? Бизаники Тошкўча” денг. Камида 10000 нарҳ тушиб кетади. Синалган.

2.4k 0 9 22 149

Kamola Rakhmonova билан 2020 йил февраль ойида илк бор аёллар тадбирида учрашганмиз. У пайтда Хотин-қизлар қўмитасида ишлардилар. Бироз кибрли деб ўйлаганман ўшанда. Лекин йиллар ўтди, янглишганимни ва яхшиям шундай инсон билан танишганимни англаб етдим.

Камола ҳозирда Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси бўлиб, Халқаро майдонда Ўзбекистоннинг IT салоҳиятини тарғиботи ва ёшлар ҳамда хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш уларнинг вазифаларига киради.

2022 йилдан IT да қизлар армияси кўпайишида Камоланинг ҳиссалари катта. Ман ҳам уларининг тадбирларда иштирок этиб тураман ва мани қувонтирадиган нарса ёш, ақлли, билимли ITчи қизлар Камолага ҳавас билан, шогирдларча меҳр билан талпинишлари. Камола ҳам ўз навбатида уларга очиқлар, қўллаб-қувватлаб улар учун қайғурадилар.
Четдан қараб туриб ичимда ўйлайман, агар ҳар бир аёл ўз ҳамжинсини қўллаб-қувватласа, тан олса, мизогинияни, кибрини, кўролмаслигини четга суриб қўйиб, қўлни-қўлга тутиб ҳаракатланса, эҳҳе, тоғни талқон қилиб ташласа бўларди, боғлар яратса бўларди.

Бир-биримизни тушуниш ва елкадош бўлиш— бизнинг кучимиз.

Ман эса дугонам, ҳамфикрим, ҳаммаслагим билан фахрланаман.

Улар билан қахвалашиб, миллат, аёл ва қизлар таълими, жамият, ғоялар ҳақида гаплашамиз. Ғийбат, интрига, молпарастлик мавзулар биздан нари. Шунинг учун ҳам яхши кўраман, шунинг учун ҳам ҳурмат қиламан. Илло Шавкат Раҳмондек инсоннинг фарзанди бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

3.9k 0 13 30 88

14 февраль- Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун.

Кимки бўлғай сен киби оламда дилдори анинг,
Ҳар қаён азм айласа, бўлғай Худо ёри анинг.

Кўйидин мен азм этармен – қолғудектур хотирим,
Хотиримни сахласа, Тенгри нигаҳдори анинг.

Келдим эрса, келмади ҳаргиз анинг кўнглига раҳм,
Бордим, аммо бормади кўнглумдин озори анинг.

Ул қуёшдин не асиғ чекмак жафою жаврким,
Майли йўқтур зарраЭ меҳру вафо сори анинг.

Борғай эрдим бош ила кўйига, найлай, Бобуро,
Ҳар қачон борсам эшигига, келур ори анинг.


Ман “Россия”да яшайман.

Чунки қора соч, қора қош, қоракўз бир ўзбек бўлатуриб, бирон дўкон ёки кафе, ресторанга кирсам, ўзбекча гапирсам манга ўзимизни қоракўзлар русча гапиради. Бейжикда исми Лазиз, Ботир, Латофат, Салима бўлади, лек ўзларини рус деб ўйлашади. Дакки бераман охири. “Ну я привык, я русский лучше знаю чем узбекский…”. Ўз тилини беҳурмат қилган халқ нимаям бўларди.

Хайитга шуларга китоб совға қиламан. Чингиз Айтматовни “Асрга татигулик кун”ини. Манқурт нималиги зора ўқиб уқишса.

P.S. рус, инглиз, турк ва оооозгина авғон дари биламан

3.4k 0 15 27 124

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шефиларга юбориб қўярсизлар)

3.6k 0 50 11 61

🇷🇺: Биз ходимларимизни ўйлаб, шанба ва якшанба куни дам берамиз.

🇺🇸 Биз эса ходимларимизни ўйлаб жума, шанба, якшанба дам берамиз.

🇺🇿: Уйга боришларинг шартми? 🤨

3.6k 0 35 7 206

Табрикласангиз бўлади. Энди мандаям АТТО карта бор. Метро, автобус вип. Пробкаларда қолиб кетдим яндексда.
Шу постни ёзиб бўлгунимча станциямдан ўтиб кетибман. Биринчи кунга ёмонмас

3.9k 0 4 92 190

Суд ими-жимида ўтиб кетдими?

РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Олий суд.

3.9k 0 12 24 27

Қашқай турклари — асосан Эронда яшовчи туркий халқ бўлиб, улар ўғуз туркларига мансуб ва тиллари ҳам ўғуз гуруҳига киради.

Қашқайликларда бир гап бор экан, пурмаъно гап.

«Şir yatağı meydan oldu itlara» яъни шеърнинг ётоғи итларга майдон бўлди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🆘

Тошкент тумани. Ҳамма шу ерда. Экология вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, экологлар, журналист ва блогерлар. 25-соат. Тунгги эко-рейд. Соат 00:34, ҳаммаёғимиз тутун ҳиди, димоғимизда ачишиш. Қолгани видеода.
Lola Rakhmani Дилобар Якубова

3.8k 4 25 14 26

Gorizont dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇨🇳 Хитой қонунчилигига кўра, ўлим жазоси қуйидагилар учун қўлланилади:

– коррупция;
– терроризм;
– хиёнат;
– жосуслик;
– ҳукуматга қарши ҳаракатлар;
– талончилик;
– тақиқланган нарсаларни контрабанда қилиш;
– қалбакилаштириш;
– қурол ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш, ташиш ва савдоси;
– контрафакт дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
– оғир оқибатларга олиб келадиган транспорт воситалари ва иншоотларга, газ ва электр жиҳозларига шикаст етказиш;
– самолётни қўлга олиш ва ушлаб туриш, ўғирлаш;
– аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик;
– қотиллик;
– ва бошқа ўта оғир жиноятлар.

Батафсил Gorizontда...

3.7k 0 12 15 74

Ман футболга қизиқмайдиганларданман. Футбол деб ёқа йиртишса ажабланадиганлар сирасиданман.
Лек хозир футболга, бўлибам “Манчестер Сити”га қизиқяпман, сабаби унда Абдуқодир Ҳусанов тўп суряпти.
Бир Ватандош ўлароқ шу укамизга омадлар ва олтин голлар тилайман!
Сиз билан фахрланамиз! 🇺🇿

Сиз ҳам дил изхорларингизни ёзиб кетинг, балки юртдошларини қўллаб-қувватлашларини ҳис этдира олармиз.

4.3k 0 4 16 204

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Мандаям паника бўлувди.

Бу хабарда Тошкент вилоятидаги ҳавонинг ифлосланиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга Эко вазирлик муносабат бериб, “подадан олдин чанг чиқарганлар”га бирма-бир тушунтирибди.

1️⃣чидан видеодаги ўлчов натижаларида бир видеода ҳаво таркибидаги майда заррачалар (РМ 2.5) даражаси 0.209 мг/м³ экани кўрсатилган. Лекин бу фақат бир марталик ўлчов бўлиб, у халқаро тавсияларга кўра кунлик ёки йиллик ўртача кўрсаткични ҳам англатмайди.

2️⃣чидан ҳаво ифлосланишида Тошкентга яқин жойлашган 1,875 та иссиқхона “Тошкент шамол оқими” йўлида жойлашгани; қишда иссиқхоналар кўмир ёқиб иситилиши натижасида ҳавони ифлослантирилиши; 607 та иссиқхона текширилганда эса уларнинг 154 тасида экологик қоидаларга риоя қилинмаётгани каби бир қатор сабаблари ҳам бор экан, ана гап қаерда, айб кимда...

3️⃣чидан 95 та иссиқхонанинг фаолияти тўхтатилиб, 49 тасига жарима солиган ва 376 та иссиқхонага экологик талабларга амал қилиш буйруғини бериш каби чоралар қўлланган.

4️⃣чидан муаммони ҳал қилиш учун иссиқхоналарда махсус чанг ва газ тозалаш ускуналарини ўрнатилиши, Ҳукумат ҳам бу ускуналарни молиялаштириш ва ишлаб чиқариш масаласини ҳал қилиши керак. Масалан, 2030 йил стратегияси доирасида ҳавонинг ифлосланишини олдини олиш учун янги қонун ва дастурлар ишлаб чиқиш каби чоралар кўрилаётган экан.

5️⃣чидан Тошкент ва бошқа йирик шаҳарларда атроф-муҳитга зарар етказувчи корхоналарни кўчириш; Кам даражада экологик ёқилғидан фойдаланишни чеклаш; Ифлосланишга сабаб бўлган корхоналарни тўғрилашга рағбатлантириш каби қўшимча таклифлар берилган.

Шундай вазиятларда расмий манбаларга мурожаат қилиш керак.

5k 0 11 7 16

✍️Бизни шундоқ шоир обуначимиз бор эканлар, биз билмай юрган эканмиз

"Ким олади-ё, шугинани-ё 2025" танловига!

МЕН БИР ҚИЗГА ОБУНАМАН...

Жон ўртанса қийноқларда,
Расмин кўриб овунаман.
Ижтимоий тармоқларда,
Мен бир қизга обунаман,
Гўзал қизга обунаман!

Дил бўлса ҳам остин-устин,
Кузатаман ҳар бир постин,
Қарашлари Уитни Хьюстин,
Бир кўрмасам соғинаман,
Шундай қизга обунаман.

Дўстларим мендан нолишар,
"Манзил"ин сўраб қолишар,
Айтсам уланиб олишар,
Қизғончиқдек туюламан,
Гўзал қизга обунаман!

Унинг бирор ташвиши йўқ,
Мен билан-ку ҳеч иши йўқ,
Ўл жинни, деган киши йўқ,
Билмам, қачон қуюламан,
Мен шу қизга обунаман.

Расмига юрак босаман,
Тагига шеърлар ёзаман,
Бир кун ақлдан озаман,
Ё синаман, ё унаман,
Лек барибир обунаман.

Зора кўнгли илиб қолса,
Дўстлик таклиф қилиб қолса...
Кеннойингиз билиб қолса
Уйимдан ҳам қувиламан,
Нима қилай, обунаман!

Сурат тушар кимлар билан,
Калта поча шимлар билан,
Юрмас камчиқимлар билан,
Ҳаммасини тушунаман,
Мен шунчаки обунаман.

Бунчаларам бахтиёр-ей,
Ҳар нарсага вақти бор-ей,
Мажбуриймас, ихтиёрий,
Бўлганимдан суюнаман,
Мен бир қизга обунаман.

Энди пул топиб ўнглайин,
Ғайрат шўрликни манглайин,
Унгача севгим онлайн,
Қисматимга бўйсунаман,
Мен бир қизга обунаман!

Обунаман, обунаман,
Битта кўрсам овунаман.
Икки соат темулсам ҳам,
Бир соатда соғинаман!
Ўша қизга обунаман!

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани

4.6k 0 11 12 111

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эркин Бозоровдан шахарсозлик, инвестор, экология мавзуси


Соат 03:56 Ман ухлолмаяпман. Манга бир савол тинчлик бермаяпти. Сизнингча Кумушнинг ўлишига ким айбдор?
So‘rovnoma
  •   Рашк ўтида ёнган Зайнаб
  •   Оиласига гапини ўткизолмаган Отабек
  •   Ўзбекойимнинг қайсарлиги
  •   Офтобойимнинг қайсарлиги
  •   Юсуфбек хожининг бўшлиги
  •   Мирзакарим қутидорнинг бўшлиги
  •   Абдулла Қодирий
7 ta ovoz

7.1k 0 17 61 37

Келинглар биргаликда “фигеть” қиламиз.

Милиса хотинини уриб, бузиб ташлаган. Эскпертиза жавобиям катта сўроқ остида. Прокурор эса “йиқилиб тушди” деган ҳулоса берибди “начальник милисага”.

Эри ким деган саволимга “Eri Farg’ona shahar IIV da jinoyat qidiruvda ishlaydi
Nazirov Muhammadbobur 1995 yil” дейишди.

Эрини “типа” ишдан бўшатишибди, ҳодим эмас одлий фуқародек туюлиши учун, лек қарға қарғани кўзини чўқимаслигини болалигимизда боғча опамиз айтган.
Бу биринчи марттамас табиийки. Келинни қўрқитиб келган, оиланг билан сўйиб ташлайман, у қиламан бу қиламан деб.

Сиз нима деб ўйлайсиз, ушбу милисага жиноий қўзғатилармикин йўқми?

16.1k 3 103 62 219

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🙈 Лола Рахмани мард бўлиб ўзимга ташлаб бердилар видеони. Шохжахонга юборворилар. Ман фақат нақоратини этганман

5.7k 0 18 13 142
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.