Олий Маъҳад | Расмий dan repost
Илмнинг баракаси
Саид Аҳмад Боланпурий айтадилар: “Ўқишни янги битирган йилим мени мадрасага ишга таклиф қилишди. Ишга кирдим, уйландим, ойлиги яхши эди. Ҳамма ҳаражатларни қопларди, хаттоки музқаймоқлар ҳам олиб ердик. Бир йилдан кейин битта фарзандли бўлдик. Секин-секин музқаймоқ ейишимиз камайди. Бироз муддат ўтгандан кейин иккинчи фарзанд туғилди. Янаям ҳаражатларни камайтирдик. Кейин учинчи фарзандимиз туғилди. Шу пайтгача чойни шакарли қилиб ичардик. Шакарни камайтирдик. Шундай қилиб болалар катта бўлгани сайин ҳаражатларни камайтириб ҳар фаслга кийим олмайдиган бўлдик. Йиллар ўтди. Беш йил, ўн йил... Лекин бизни дарс беришимиз давом этиб борарди. Ойлик ҳам бир хил аммо, ҳаражатлар ҳам кўпайиб боряпти. Охири бориб шакарсиз чой ичадиган бўлдик. Биз билан мадрасада иш бошлаганлар бошқа соҳага ўтиб кетишди. Биз эса сабр қилиб ишимизни давом эттирдик. Инсонни ризқини Аллоҳ бераркан кунимиз ўтиб турганди. Бир куни бир англиялик келиб, “Ҳазрат сиз билан шерикчиликда бир иш қилсак. Бир дўкон очсак сиз бизга ҳалол харомни айтиб турсангиз. Биз савдо қилардик“, деди. “Мен у иш билан шуғулланмайман“, деб ўзимни ишимда давом эттиравердим. Ҳудо барака берди. Ҳозир оладиган ойлигим 20 каролга етади.(Йигирма карол йигирма миллион рупий. Бу 3 миллион долларга тўғри келади.) Фарзандлар билан ўша нуқтагача сабр қилолсангиз, Аллоҳ таоло барака бериб қўяди.
📩ОБУНА: @Oliymahad