#Таваҳҳум
Жаннат ва жаҳаннамни кўришБир тасаввур қилиб кўринг, Аллоҳ таоло сизга сал олдин бўлиб ўтган савол-жавобда сабот ва муваффақият берди. Икка фаришта сизга табассум ила боқмоқдалар ва қабрнинг икки тарафини тепиб кенг қилиб юбордилар. Уларнинг бу тепишлари оқибатида қабрингиздан жаҳаннам кўриниб турадиган туйник очилиб қолди. Сиз у туйникдан қараганингизда жаҳаннам алангаланиб, ловуллаганини кўрасиз. Фаришталар сизга:
“Эй банда, Аллоҳ сени мана шу азобдан сақлаб қолди”, дейдилар. Сиз қутулиб қолган азобга ҳар назар солганингизда Аллоҳ сизга берган иймон неъматини ўйлаб қалбингиз сурурга тўлиб тошади. Эндиликда сиз бу дунё имтиҳонидан ўтиб бўлдингиз.
Бир тасаввур қилиб кўринг, фаришталар қабрингизни кенгайтириш учун ҳар икки тарафига тепганларида қабрингиздан жаннат томон бир туйник очилади. Сиз жаннатда тайёрланиб қўйилган ноз-неъматларга назар солиб турган вақтингизда, Мункар ва Накир: “
Эй банда, Аллоҳ сен учун нима тайёрлаб қўйганини кўрдингми?! Бу сенинг борар охирги манзилинг”, дейдилар. Бу гапни эшитганингизда, жаннатдаги нарсаларни кўриб кўзингизга ишонмаган ва булар барчаси сиз учун тайёрлаб қўйилганини ҳамда тез кунда мана шу жойга боришингизни билган вақтингиздаги хурсандчилигингизни ва енгил нафас олишингизни бир тасаввур қилиб кўринг.
Агар ҳолат аксинча бўлсачи? Юқорида бўлган ҳолатларнинг аксини бир тасаввур қилиб кўринг. Қабрингиздан жаннат сари очилган туйникдан назар солар экансиз икки фаришта сизга:
“Сен нимадан маҳрум бўлганингни кўрдинми?!”, дейдилар. Жаҳаннам томон кўз ташлаганингизда эса:
“Бу азоб-уқубатларнинг барчаси сен учун тайёрлаб қўйилган!”, дейдилар.
Бу қандай даҳшат ҳолат. Биз қабримизда оқибатимиз қандай бўлишини ва ушбу икки ҳолатдан қай бирига тушишимизни билмаслигимизнинг ўзи биз учун бир умрлик ғам-ташвиш бўлишга кифоя қилмайдими?! Ўлимдан сўнг яна бир ўлим йўқ, фақат қабрда чириш бор. Бу дунёдаги барча алоқалар узилади, баданларимиз чириб, суякларимиз йўқ бўлиб кетади, лекин ғам ташвиш руҳимизни асло тарк этмайди. Зеро, руҳимиз олдинда Раббнинг ҳузурига чиқиш борлигини аниқ билган ва кутиб турган бўлади. Ушбу "учрашувда" банда Аллоҳ таоло томонидан бериладиган ё савоб-ажр ва мукофотларни қабул қилиб, бахтлилардан бўлади, ёки У зотнинг ғазабига қолиб, азоб-уқубтлар ичида ҳалок бўлиб кетади. Сиз бу буюк "учрашувни" кутиб ётган вақтингизда сизнинг жаннат ёки жаҳаннамдаги манзилингиз кўрсатиб қўйилган бўлади.
Ҳорис Муҳосибийнинг "
Бир тасаввур қилиб кўринг..." китобидан.
https://t.me/buyuklarhikmati