Шодмон Сулаймон dan repost
* Истиғфор
АВВАЛ КЎНГЛИНГИЗНИ...
Жимирлар минг фонус – кўкда юлдузлар,
Кундуз қамашади қуёшдан кўзлар,
Қалбда чироқ ёнмай, бир ёнда бўзлар,
Эврилиш, хушомад минбарда сўзлар –
Аввал кўнглингизни ювинг, азизлар!
Тўрт ёнда бемалол урчийди гуноҳ,
Ҳалоллик, покликнинг кўзида мунг, оҳ,
Борни бор демоққа соқовмиз, эвоҳ,
Минг пора бу ҳолдан дунё-дун, даргоҳ –
Аввал кўнглингизни ювинг, азизлар!
Нафсни ўлдирайлик, ўлмасдан бурун,
“Қуръон” қўлимиздан тушмай кечқурун,
Маърифат томонга юзларни буринг,
Элнинг назаридан қолмасдан юринг,
Аввал кўнглингизни ювинг, азизлар!
Кимга – дунё, кимга – кўнгил шоҳлик фасли,
Мусибат ҳам, саодат ҳам тақдир асли,
Ҳақдан келган синовлар ҳам бир нафасли,
Бузингиз-ей, кўксингиздан кир қафасни –
Аввал кўнглингизни ювинг, азизлар!
Селлар ёғсин, эй Махфират, овозингдан,
Сайласинлар энг оддийлик лавозимга,
Жўр бўлсинлар сен чалган най овозига,
Кетайин, бас, бобомнинг жойнамозига –
Аввал кўнглингизни ювинг, азизлар!
Махфират АТОЕВА
АВВАЛ КЎНГЛИНГИЗНИ...
Жимирлар минг фонус – кўкда юлдузлар,
Кундуз қамашади қуёшдан кўзлар,
Қалбда чироқ ёнмай, бир ёнда бўзлар,
Эврилиш, хушомад минбарда сўзлар –
Аввал кўнглингизни ювинг, азизлар!
Тўрт ёнда бемалол урчийди гуноҳ,
Ҳалоллик, покликнинг кўзида мунг, оҳ,
Борни бор демоққа соқовмиз, эвоҳ,
Минг пора бу ҳолдан дунё-дун, даргоҳ –
Аввал кўнглингизни ювинг, азизлар!
Нафсни ўлдирайлик, ўлмасдан бурун,
“Қуръон” қўлимиздан тушмай кечқурун,
Маърифат томонга юзларни буринг,
Элнинг назаридан қолмасдан юринг,
Аввал кўнглингизни ювинг, азизлар!
Кимга – дунё, кимга – кўнгил шоҳлик фасли,
Мусибат ҳам, саодат ҳам тақдир асли,
Ҳақдан келган синовлар ҳам бир нафасли,
Бузингиз-ей, кўксингиздан кир қафасни –
Аввал кўнглингизни ювинг, азизлар!
Селлар ёғсин, эй Махфират, овозингдан,
Сайласинлар энг оддийлик лавозимга,
Жўр бўлсинлар сен чалган най овозига,
Кетайин, бас, бобомнинг жойнамозига –
Аввал кўнглингизни ювинг, азизлар!
Махфират АТОЕВА