Buxorolik Talabalar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


📑 Taʼlimga oid eng so‘nggi yangiliklarni bilib borish uchun bizni kuzatib boring!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

⚡️Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келди

Рамазон ҳайити 30 март, якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан дам олиш кунлари қуйидагича белгиланди:

▪️29 март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
▪️30 март (якшанба) — Рамазон ҳайити;
▪️31 март (душанба) — Рамазон ҳайити муносабати билан 30 март кунидан кўчирилган барча учун дам олиш куни.

ИШХОНА ГРУППАСИГА ЮБОРИНГ

Обуна бўлинг 👉@BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
❗️Контракт тўлиқ тўланмаса, талабани якуний ёки оралиқ имтиҳонларга киритмаслик мумкинми?

Йўқ, бундай қилиш мумкин эмас. Контрактни тўламаган талабани якуний ёки оралиқ имтиҳонларга киритмаслик қонуний асосга эга эмас. Агар талаба умуман контракт тўламаса, уни талабалар сафидан четлатиш мумкин, холос.

📑 Контракт тўлаш муддатлари:

➖ Абитуриентлар учун контрактнинг 25 фоизини – 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача)
➖ иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун – 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
➖ Тўлов миқдорининг камида 50 фоизи – 1 январгача;
➖ Контрактнинг 75 фоизи – 1 мартгача;
➖ Контрактнинг 100 фоизи – 1 майгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);
➖ ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача.
🔹 Хорижий фуқаролар: ОТМ белгилаган муддатлар бўйича.

ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ

Канал манзили👉 @BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
#ХУШХАБАР #ТАРҚАТИНГ

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда ўқитувчиларга 1-октябр муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди

Эндиликда улар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида (866 250 сўмгача) мукофотланиши мумкин. Илгари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофот олишган.

ЎҚИТУВЧИЛАР ГРУППАСИГА ТАРҚАТИНГ❗️

Канал манзили👉 @BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
#Диққат #Хушхабар

‼️Энди яхшироқ ўқиган талабалар контрактдан грантга ўтиши мумкин.

Ўзлаштиришга қараб грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди.

Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга эса қўшимча грантлар ажратилади.

Канал👉 @BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

⚡️ ❗️Талабаларни «Опен Бюджет» га овоз тўплашга мажбурлашга ҳеч ким ҳақли эмас!

Сўнгги кунларда олий таълим муассасаларида талабаларни "Опен буджет" лойиҳаси учун овоз беришга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар кўп тарқалмоқда. Бу каби ишлар мажбурий меҳнат ҳисобланиб, бу бўйича қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.

Ҳурматли талабалар!

Агарда сиз ўқиётган олий таълим муассасангиз раҳбарияти томонидан "Опен будгет" каби лойиҳаларга овоз бериш ёки овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатлари кузатилса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 1006 ишонч телефонига мурожаат қилинг.

ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИНГ

Канал👉 @BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
⚡️Бу йил ҳам ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл 189 бўлади

Тест топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Барча учун мажбурий 3 та фан:

Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;
Математика 10 та;
Ўзбекистон тарихи 10 та.
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);
фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).
60 та савол жами 156 балл.


АБИТУРИЕНТЛАРГА ТАРҚАТИНГ

Канал👉 @BUXORO_BUGUN


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухоро табиий ресурсларни бошқариш Институт ректори Шавкат Имомов олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ёшларнинг яшаш шароитларини ўрганиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳол-аҳвол сўраш мақсадида талабалар турар жойига ташриф буюрди видеолавҳада томоша қилинг.


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Талабалар_диққатига

⚡️Энди, Талаба касал бўлганда Поликлникида навбат кутиб тиббий маълумотнома олиши шарт эмас.


Бу ишни телефон орқали my.gov.uz сайтига кириб ҳам уддаласа бўлади

Обуна бўлинг 👉 @BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
🔴🔴🟠🔴🟠🟠

🟠🟠🟠🔴🔴🟠


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
ОТМларга киришда коррупция йўқолди, адолат қарор топди

Барчамиз яхши эслаймиз, бундан 7-8 йил аввал оддий оиланинг фарзанди олийгоҳга ўқишга кириши дунёнинг 8-мўжизасидек гап эди. Пулинг ёки таниш-билишинг бўлмаса, талаба бўлишни фақат орзу қилишинг мумкин эди.

Билимингнинг аҳамияти йўқ эди. Билим бўлса ҳам, ўзимизда имтиҳондан ўта олмай, хорижий университетларга ўқишга кириб, уларни ичида алданиб, орзусидан воз кечиб, вақтини ва нақтини йўқотиб ноумид бўлганлар қанча эди?

Аммо, шукрки, Президентимиз бу соҳани ҳам ўз назоратига олди. Натижада, соҳа рақамлашди, кириш имтиҳонлари онлайн трансляция бўлаяпти. Аввал тест топшириб, тўплаган баллига қараб, кейин олийгоҳни танлаш имкониятини берадиган тизим жорий қилинди.

Олий таълимда 35 турдаги ҳужжатлар инсон омилисиз олиниши йўлга қўйилиб, мурожаатлар 2,2 баравар камайди. Аввалгидек, абитуриент Тошкентга ёки вилоят марказига келиб, кимнингдир қош-қовоғига қараб, вақти ва пулини сарфлаб ўқишга ҳужжат топшириши шарт эмас. Ўзи қўл телефони орқали соддалашган тартибда ҳужжат топширмоқда.

Қисқа қилиб айтганда, олийгоҳларга киришда коррупция йўқолди, адолат қарор топди.

Канал манзили👉 @BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
🇺🇿 Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтига бириктирилган техникумлар вакиллари ташриф буюришди.

Дастлаб, институт ректори Шавкат Жахонович меҳмонлар билан суҳбатлашиб, уларни институт фаолияти ва таълим жараёнлари билан яқиндан таништирди. Шундан сўнг, янги спорт зали ва замонавий лабораториялар кўрсатилиб, улардаги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ташриф давомида техникум вакиллари институт инфратузилмаси билан яқиндан танишиб, таълим жараёнларини янада самарали ташкил этиш бўйича фикр алмашишди.

Обуна бўлинг 👉@BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

‼️Шу ўқув йилдан бошлаб тиббиёт олийгоҳларини тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади

2024/2025-ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

1️⃣ - босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини;
2️⃣ - босқичда клиник фанлардан имтиҳон топширади.

Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.

Ушбу хабарни барча талабаларга ва яқинларга юбориб кўйинг!

Обуна бўлинг 👉@BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
⚡️Расман: "Қишки перевод" натижалари эълон қилинди

Президентнинг ПҚ-279-сонли қарори 7-бандига мувофиқ 2 та узрли сабабга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига 2024/2025-ўқув йили баҳорги семестрида ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабалар рўйхати юборилди.

Бугундан бошлаб талабалар ОТМларга ўқиши кўчирилишини сўраб мурожаат қилган талабалар олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашиш (боғланиш)лари сўралади.

ТАЛАБАЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ

Канал👉 @BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
⚡️♟ Бухорода эртага шахмат мусобақаси старт олади.

🗓 Хабарингиз бор, 21-феврал санасидан бошлаб 10 кун давом этадиган шахмат мусобақасига Бухоро шаҳри мезбонлик қилмоқда. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

🏟 Мусобақалар Бухоро шаҳрининг "Универсал спорт мажмуаси"да бўлиб ўтиши режалаштирилган. Турнир олдидан мажмуа юқори даражада тайёрланиб, нуфузли мусобақага шай ҳолатга келтирилди.

⏱️Эслатиб ўтамиз, мазкур чемпионатга эртага, 21-феврал куни соат 10:00 да старт берилади.

📍Барчани ақлий гимнастика, яъни, шахмат ихлосмандларини қизиқарли баҳсларни томоша қилишга таклиф қиламиз!


Канал 👉@BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
Шавкат Имомов “Сувчилар мактаби”га ташриф буюрди

Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ректори Шавкат Имомов “Сувчилар мактаби”га ташриф буюриб, у ерда ўқув жараёнлари билан танишди.

Айни дамда ушбу мактабда Бухоро вилояти, Вобкент тумани фермерлари сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежовчи технологиялар бўйича ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.

Шавкат Имомов фермерлар билан самимий суҳбат қуриб, уларнинг тажрибалари ва билимлари билан ўртоқлашди. Мулоқот давомида сув ресурсларини бошқариш, замонавий суғориш тизимларини жорий этиш ва ҳосилдорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув натижасида фермерлар сувни тежаш ва унумдорликни ошириш бўйича янги билимларга эга бўлишди. Шавкат Имомов бундай ўқув дастурларининг аҳамиятини таъкидлаб, келгусида ҳам фермерлар учун фойдали семинар ва амалий машғулотлар ташкил этилишини маълум қилди.

Канал 👉@BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
#ДИҚҚАТ #КОНКУРС

БУХОРОЛИКЛАР УЧУН МАХСУС КОНКУРС СТАРТ ОЛДИ🤩

500 та «Telegram Stars»
ютуғини 5 та обуначи бепул қўлга киритиш имкониятига 👈 эга бўлади!

✅ Бунинг учун:
@BUXORO_BUGUN👈 каналига обуна бўлинг ва яқинларингиз билан ушбу постни улашинг!

🎉 Ютуқ ўз эгасига 28 Февраль куни соат 20:00 да автоматик тарзда Телеграм месенджери томонидан топширилади.


Ҳаммага омад!

Канал манзили 👉@BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ДИҚҚАТ

‼️Солиқ дастуридан тўланган контрактдан 12% тўловни қайтариб олиш усули

Батафсил тушунтириб берилган


Ушбу керакли маълумотни талабаларга юборинг!

Канал 👉@BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида қизиқ маълумотлар берилди.

Батафсил видеода 👆

Обуна бўлинг 👉@BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
❗️Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

Эндиликда камбағал оилаларнинг фарзандларига:

➖ таълим кредити фоизсиз берилади;

➖ қўшимча грант ажратилади;

➖ контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Канал манзили👉 @BUXORO_BUGUN


BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA dan repost
#ОГОҲ_БЎЛИНГ #ТАРҚАТИНГ

☄️☄️☄️Талабаларга фирибгарлар томонидан “контрактдан қарздорлигингиз бор” мазмунидаги фейк хабарлар юборилмоқда

Давлат университети талабаларига фирибгарлар томонидан турли телеграм рақамлар орқали “Контрактдан қарздорлигингиз бор”, мазмунидаги фейк “иловалар” юборилмоқда.

Аввалроқ, хусусий университет талабаларига ҳам фирибгарлар томонидан турли телеграм ва СМС орқали “Контрактдан қарздорлигингиз бор, карта рақамга ўтказинг!”, “Семестрингизни ёпишимиз керак” мазмунидаги фейк хабарлар юборилган эди.

❗️Маълумот ўрнида, ҳеч бир олийгоҳда контракт учун пул картага ўтказилмайди

БУ ХАБАРНИ ТАЛАБАЛАРГА ТАРҚАТИБ, ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЙИНГ

Канал👉 @BUXORO_BUGUN

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.