❓Ижтимоий тармоқларда ӯзингизни қандай ҳимоя қилишингиз мумкин?
1️⃣Ишончли пароллар
⚡️Кучсиз пароллар – бу жиноятчилар учун очиқ эшик. 123456 каби рақамлар, туғилган кун санаси, уй ҳайвонининг исми – буларнинг барчаси мутлақо номақбул вариантлар. Турли регистрдаги ҳарфлар, рақамлар ва махсус белгилар комбинациясидан (!@#$%^&*) парол яратинг. Парол қанчалик узун ва мураккаб бўлса, шунчалик яхши. 12-14 та белгидан иборат парол бу идеал ҳисобланади.
⚡️Ҳеч қачон бир хил паролдан турли платформалар учун фойдаланманг! Хакерлар битта аккаунтга кирса, бошқа аккаунтларни ҳам осонгина бузиб киришлари мумкин. Ажойиб ечим – парол менежери. У мураккаб паролларни яратади ва сақлайди, сиз эса фақат битта мастер-паролни эслаб қолишингиз кифоя.
2️⃣Икки омилли аутентификация (2FA) — база
⚡️2FA — бу худди сизнинг эшигингиздаги иккинчи қулф каби. Таъкидлаш лозимки, ушбу ҳимоя тури ижтимоий тармқодаги барча аккаунтларда ўрнатилиши лозим. Ҳатто кимдир сизнинг паролингизни билиб олган тақдирда ҳам, унга қўшимча тасдиқлаш керак бўлади. Масалан, SMS ёки аутентификатор иловадан код.
⚡️Бу функцияни исталган жойда ёқинг - бу бир неча дақиқа вақт олади, лекин хавфсизликни сезиларли даражада оширади.
3️⃣Махфийлик созламалари
⚡️Ҳар бир ижтимоий тармоқ мослашувчан махфийлик созламаларини таклиф қилади. Уларни ўрганиш ва созлаш учун албатта вақт ажратинг.
⚡️Публикацияларингиз, фотосуратларингиз ва шахсий маълумотларингизни кўриши мумкин бўлган шахслар доирасини чекланг. Қайси расмларда сизни белгилашаётганини мунтазам текшириб туринг ва номақбул тегларни олиб ташланг. Шахсий маълумотларга кириш учун бегоналарга рухсат берманг.
4️⃣Ҳаволалар ва иловалар билан эҳтиёткорлик
⚡️Фишинг ҳаволалари ва зарарли иловалар маълумотларни ўғирлашнинг кенг тарқалган усулидир. Шубҳали ҳаволаларга, ҳатто улар дўстларингиздан келган бўлса ҳам, уларга жавоб берманг, чунки уларнинг аккаунтлари бузиб кирилган бўлиши мумкин.
⚡️Иловаларни ўрнатишда эҳтиёт бўлинг ва уларга маълумотларингизга кириш учун ортиқча ҳуқуқлар берманг. Уланган иловалар рўйхатини мунтазам текширинг ва кераксизларини олиб ташланг.
5️⃣Иловаларни ўз вақтида янгилаш
⚡️Қурилмаларингиз ва ижтимоий тармоқ иловаларининг операцион тизимини мунтазам янгилаб туринг. Ишлаб чиқувчилар доимий равишда заифликларни тузатадиган ва хавфсизликни оширадиган янгиланишларни чиқарадилар. Бу янгиланишларни эътиборсиз қолдирманг.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Янги йил арафасида фирибгарлар янада фаоллашади ва қинғирликнинг турли йўлларини ўйлаб топишади. Масалан, мавзуси ҳақиқатга жуда мос келадиган овоз беришда иштирок этишга таклиф қилишади. Бундай вазиятларда ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида маълумот берамиз: