РШТЁИМ Бухоро филиали ва Туркиянинг “Соғлиқ билимлари университети” ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди⚡️ Шу кунларда Туркия давлатида бўлиб турган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, делегация раҳбари Э.Олтиев билан Туркия давлати “Соғлиқ билимлари университети” раҳбари Кемалиддин Айдин ўрталарида келишувлар амалга оширилди. Келишув режасига кўра, 2025 йил давомида бошқарма маъмурияти ва даволаш-профилактика муассасаларидан 25 нафар раҳбар тиббиёт муассасаларини бошқариш бўйича 7 кунлик ўқув дастури, 75 нафар соҳанинг малакали мутахассислари бир ойдан тўққиз ойгача муддатда малака ва тажриба ошириш имкониятига эга бўлишлари, вилоятда трансплантация, юракда очиқ ноёб операциялар, нейрохирургик, онкогематологик, эндокринологик ва бошқа юқори технологик жарроҳлик амалиётларни йўлга қўйишлари учун кенг йўл очилмоқда.
👉👉👉 БАТАФСИЛ@Buxoro_shoshilinch_yordam