#Тезкор
⚡️
Расман: маст ҳолда машина ҳайдаганлар жиноий жавобгарликка тортилади
Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Қонунга кўра, энди маст одам рулга ўтирса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан биратўла
уч йилга маҳрум этилади. Амалда бир ярим йилдан 3 йилгача эди. Жарима эса
15 млн сўм бўлди. БҲМнинг 40 баравари.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди маст ҳолатда машина ҳайдаб, маъмурий жавобгарликка тортилгач, яна мастликда рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда уч йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Канал манзили👉 @BUXORO_BUGUN