Edu.uz dan repost
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлардаги ҳолатлар тасдиғини топмади
Ижтимоий тармоқда Термиз давлат университетида қабул жараёнлари тартибсиз бўлаётгани, абитуриентлар Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишида имтиҳон муддатини билолмасдан, унда иштирок этолмагани ҳақида хабар тарқатилди.
Термиз давлат университетида ҳам республикадаги бошқа олий таълим муассасаларидаги каби вазирлик талаби асосида касбий (ижодий) имтиҳонлар кузатув камералари ўрнатилган ҳолда ота-оналар, туман (шаҳар) халқ депутатлари назорати остида ташкил этилган.
Ижодий (касбий) имтиҳонлар олдидан абитуриентлар учун консултациялар ўтказилиб, имтиҳон ўтказилиш тартиби, унда бериладиган топшириқлар тушунтирилган. Имтиҳон ўтказиш санаси ва жойи, унда иштирок этадиган абитуриентлар рўйхати эълонлар тахтасига жойлаштирилган.
Имтиҳон натижалари эса шу куннинг ўзида эълонлар тахтасига илиниб, университет расмий сайти ва телеграм канали, “Ishonch” телеканали ва бошқа маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилган.
Университетнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишига кундузги ва сиртқи таълим шаклида жами 397 нафар абитуриент рўйхатга олинган. Ижодий имтиҳонлар шу йилнинг 25-28 июль кунлари ўтказилиб, унда 19 нафар абитуриент қабул комиссиясига номаълум сабабларга кўра қатнашмаган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги Бухоро муҳандислик-технология институтида ўқитувчиларнинг фаввора қурилиши ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб қилингани ҳақида хабар ҳам ўрганиб чиқилди.
Бухоро муҳандислик-технология институтида 60 йиллик юбилейни ўтказишга тайёргарлик кетмоқда. Институт қиёфасини янгилаш бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқилиб, унга кўра барча ўқув биноларининг фасад қисми ҳамда талабалар турар жойлари таъмирланади. Ушбу мақсадлар учун 4 млрд 697 млн сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича институт ва “Нефт-газ саноат инвест” МЧЖ ўртасида шартномага тузилган бўлиб, институт ҳудудидаги барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, шу жумладан 1,2,3-ўқув бинолари ҳудудини ободонлаштириш МЧЖ ходимлари томонидан бажарилади.
30 июль куни эълон қилинган мақоладаги расм эса аслида шу йилнинг июнь ойида олий таълим муассасаси жамоаси томонидан биргаликда ўтказилган ҳашар тўғрисида институт сайтига қўйилган хабардан олинган.
Институт маъмурияти томонидан ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, улардан муассаса ҳудудини ободонлаштириш ва бошқа мақсадларда ноқонуний пул йиғиш ҳолатлари содир этилмаган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлиб, республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорларини мажбурий меҳнатнинг олдини олишга шахсан масъул экани, ва бундай ноқонуний ҳаракатлар аниқланган тақдирда қонунчилик асосида қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw