Нарх-наво барқарорлиги таъминланади.
Глобал иқтисодда хавф-хатарлар ошяпти. Ушбу шароитда Ўзбекистон ҳукумати ички бозорни муҳофаза қилиш, контрабанданинг олдини олиш ва миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилди. Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, ягона божхона тўлови жорий этилди ва аниқ меъёрлар белгиланди.
Божсиз олиб кириш меъёрлари: 📌Ҳаво транспорти — $1000
📌Темирйўл ва дарё транспорти — $500
📌Авто ва пиёда ўтиш пунктлари — $300
📌Курьерлик жўнатмалари — $200
Бу меъёр кам деб ўйлашингиз мумкин, аслида ундай эмас.
Европа Иттифоқи давлатларида бу лимит — $330–480 атрофида, Туркияда — $480 (жўнатма: $79), Хитойда $722 (жўнатма: $288) миқдорида белгиланган.
Энг асосийси, бундан қандай натижа кутилмоқда? 📎Миллий ишлаб чиқарувчи рақобатбардош бўлади;
📎Сифатсиз ва арзон импорт товарлар оқими чекланади;
📎Нарх-наво барқарорлиги таъминланади;
📎Иқтисодий хавф-хатарларга қарши ҳимоя ошади.
@buxoroaokb