Qur'on qalb shifosi dan repost
БОЛАЖОНЛАР УЧУН 👶
Мусулмон бола кандай бўлади?
Учинчи кисм
21. Мусулмон болага ота-онаси, устози, биродарлари ёки ёши катталар насихат килишса, жим туриб эшитади. Гап кайтармайди. Балки уларга рахмат айтади. Кайсарлик килиб ўз билганида туриб олмайди. Мутакаббир кимса эса насихатни ёктирмайди.
22. Мусулмон бола диний ва дунёвий ишларини катталар билан маслахатлашмасдан килмайди. У ота-онасига, узтозларига, бошликларига итоатда бўлади. Чунки бебошлик ва итоатсизлик мусулмонларнинг ишларига зарар еткизади.
23. Яхши бола мактанчок бўлмайди. У хаммадан кўра кўпрок нарсани ўкиган, билган бўлса хам ўзини хали жуда оз нарса биламан, деб хисоблаб юради. Баъзи одам ўзича: «Мен кўп нарса ўкиганман, кўп нарсани биламан, мен бошкалардан устунрокман», деб ўйлайди. Доимо ўзини кўрсатгиси келиб туради. У мутакаббир ва акли кам одамдир.
24. Яхши бола бировларни масхара килмайди. Тилини чикариб, лабини буриб, кўзини кисиб ёки кўли билан ишоралар килиб, одамларни камситмайди. Хеч кимнинг устидан кулмайди. Бошкалардан ўзини катта тутмайди. Кўчаларда кеккайиб юрмайди.
25. Яхши бола хамма Ахли сунна мусулмонларни яхши инсонлар, деб хисоблайди. Ўзининг устозидан бошка устозда ўкиётган болаларни хам биродар деб билади. Одамларнинг тинч-тотув хаёт кечиришларини хохлайди. Бошкача фикрли инсонлар билан хам муроса килиб, чиройли гаплаша оладиган бўлади. Бефойда тортишувлардан узок юради. Хеч кимга зулм килмайди. У хатто кофир одамнинг зулмга учраганини кўрса хам унга ёрдам беради.
26. Мусулмон бола чидамли бўлади. Машаккатни сабр, ибодат, дуо ва мехнат билан енгади. Баъзиларга ўхшаб жиззаки, инжик, кўркок, бесабр бўлмайди. Кийинчилик келишига дўстларидан бири сабабчи бўлган бўлса хам уни айблашга бошламайди. Дўстни айблаш уятсизликдир. Мусулмонлар бир-бирларининг хатоларини кечирадилар. Бесабр, иймони заиф одам эса ўзини оклаш учун бошкаларни коралаб юради.
27. Мусулмон бола тилига эхтиёт бўлади. Ўзининг ва мусулмонларнинг сирларини саклайди. Бошканинг сирини билишга уринмайди. Биров хат ёзаётган бўлса, уни ўкиб турмайди. Ота-онаси ва устозлари «гапирмагин», деган гапларни хеч кимга гапирмайди. Баъзи болаларнинг эса огизлари бўш бўлади. Ўйламасдан гапириб, ўзларига хам, бошкаларга хам зарар етказадилар. (Мусулмон бола рост гапиради. Аммо душмандан сакланиш учун ёлгон гапириш мумкин).
28. Мусулмон бола довюрак бўлади. Кофир, мунофик ва фосиклардан кўркмайди. Факат Аллохдан кўркади. Аллохнинг дўстларини дўст, душманларини душман, деб билади. Душманларнинг хийла ва зарарларидан эхтиёт бўлади. Иложи бўлса, улар билан муроса килади. Динга зарар етказаётган бўлсалар, уларга карши курашади. Ислом ва иймонни тили, моли ва бор кучи билан, керак бўлса жони билан химоя килади.
29. У хамма сохада: иймон, илм, ибодат ва аклда кучли бўлади. Ўзбек, араб ва чет тилларини пухта билишга интилади. Компьютерда ишлашни билади. Бадан тарбия билан шугулланиб, жисмонан кучайиб боради. Сувда сузиш, отда чопиш, ўк отиш ва кураш тушишни ўрганади. Баъзида футбол ўйнаб туради.
30. Мусулмон бола Исломни халк ўртасида таркатишга ўз хиссасини кўшади. Исломнинг бир кисмига эмас, хаммасига амал килади. Чунки, бизнинг дунё ва Охиратдаги саодатимиз Ислом динимизга богликдир. Качон Ислом дини кучли, азиз ва мукаммал бўлса, биз хам ўшанда кучли ва азиз бўламиз.
Мана, азиз болажонлар, шу билан китобчамиз нихоясига етди. Сизларнинг хаммангизга бахт-саодат ёр бўлсин. Илмига амал киладиган яхши инсонлар бўлиб етишинглар. Бу дунёда бахтли хаёт кечириб, Охиратда жаннатга кириш сизларга хам бизга хам насиб бўлсин.
Каналга кириш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw