🇧🇾 Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Беларусда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига кузатувчиларни юбормайди
Бу ҳақда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Беларус томонининг таклифи жуда кеч — президентлик сайловига 10 кун қолганда келиб тушди. Беларус томонидан таклифнинг сайлов жараёнининг асосий босқичларини кузатиш имконини тақдим этмаслиги тўлиқ кузатувни имконсиз қилади. 9 январдаги баёнотимизда келтирилган маълумотлар ҳануз долзарбдир", дейилади бюро хабарида.
Бир ҳафта аввал ташкилот Беларус ЭХҲТ вакилларини 26 январ куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловини кузатишга таклиф қилмагани тўғрисида афсус билдирган эди.
Аммо 17 январ куни Беларус Ташқи ишлар вазирлиги Фаcебоок саҳифасида ДИИҲБга сайловларни кузатиш учун таклиф йўлланишини маълум қилди. Шу куни АҚШ Давлат департаменти "ўтказилмаётган сайлов ва Беларусдаги давом этаётган репрессиялар"ни қоралаш тўғрисида баёнот эълон қилди.
"Режимнинг ЕХҲТга сайлов жараёнини кузатиш учун ўз вақтида таклиф юбора олмагани унинг шаффоф сайлов жараёнига нисбатан бепарволигини кўрсатади", дейилади АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен томонидан имзоланган ҳужжатда.
🔥 @burchakostida