#Мақолалар
Тафсир илмининг ёзилиш тарихи
Тафсир илми исломнинг аввалида барча дин илмлари сингари оғиздан оғизга ўтиш орқали ўрганилган. Ҳадислар саҳоба ва тобиъийнлар орасида бир-бирига оғзаки ўтгани сингари, тафсир ҳам шу тахлид нақл қилинган.
Ислом илмларининг ёзилиши том маънода ҳижрий иккинчи асрдан бошланган бўлсада, ундан олдин айрим саҳоба ва тобиъийнлар ўзлари мустақил равишда ҳадисларни ёзиб юрганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Абдуллоҳ ибн Амир ибн Ос, Анас ибн Молик, Сумра ибн Жундаб сингари саҳобаларга Қуръондан бошқа динга оид бўлган нарсаларни ёзишга рухсат берганлар. Пайғамбаримизнинг вафотларидан кейин баъзи саҳобалар, жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос саҳобалар ичида юриб, сўраб билган ҳадисларини ёзиб қўйганлар.
Шунинг баробарида, айрим саҳоба ва тобиъийнлар ҳадисларни ёзгани каби, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Саид ибн Жубайр, Арбида Тамимий, Мужоҳид сингари тобиъийнлар Қуръон тафсирларини ҳам ёзиб олгани нақл қилинган.
Манбаларда тафсирни биринчилардан бўлиб дафтар ва ёғоч лавҳларга ёзган шахс сифатида Мужоҳид ибн Жабр (ваф. 101 ҳ.й.) кўрсатилади. Ибн Абу Мулайка бу ҳақда шундай деган: “Мужоҳиднинг ибн Аббосдан Қуръон тафсири ҳақида сўраётганини кўрдим. У билан бирга лавҳлар бор эди. Ибн Аббос унга “Ёз”, дер эди. Ҳаттоки тафсирнинг ҳаммаси ҳақида сўраб олди”.
Ибн Ҳажар Асқалоний “Тазҳибут тазҳиб” асарида Ато ибн Дийнор Мисрийнинг (ваф. 126 ҳ.й.) таржимаи ҳолида унинг Саид ибн Жубайрдан (ваф. 95 ҳ.й.) тафсир ривоят қилганини ёзиб: “Аслида, Ато ибн Дийнорнинг Саид ибн Жубайрдан ҳадис ёки тафсир эшитганига далолат қилувчи бирор бир далил йўқ. Унинг ибн Жубайрдан ривоят қилганини қуйидагича изоҳлаш мумкин: Халифа Абдулмалик ибн Марвон Саиддан Қуръон тафсирини ёзиб беришни сўраган. Саид эса унга ушбу тафсирни ёзиб беради. Ато ибн Дийнор эса уни халифанинг девонхонасидан топган ва уни ривоят қилган”.
Юқоридаги маълумотлар тафсир илмини ҳижрий биринчи асрдаёқ ёзишга киришилганига далолат қилади.
Ҳижрий биринчи асрнинг охири ва иккинчи аср бошларига келиб “ёзув” даври бошланди. Бу давр уламолари Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисларни тўплаб, ёзишга киришдилар. Тафсир илми ҳам ушбу даврда ҳадис китобларининг бир боби сифатида ёзила бошланди. Ҳадис китобларида “таҳорат боби”, “намоз боби”, сингари “тафсир боби” ҳам киритилиб, оятлар тафсирига оид ҳадислар ёзилиб борилар эди. Масалан, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асарини кўп жиҳатдан тафсирга алоқадор китоб дейиш мумкин. У тафсирга доир кўплаб бобларни ўз ичига олган. “Ваҳийнинг бошланиши китоби”, “Қуръон ва суннатга маҳкам боғланиш китоби”, “Тафсир китоби”, “Қуръон фазилатлари китоби” каби китоб ичидаги китоблар бевосита уни тафсир илми билан чамбарчас боғлайди.
давоми..
Яқинларингизга улашинг!👇 👇 👇
@bukhariuz каналига уланинг.