#Мақолалар
Ислом шиорлари ўйинчоқ эмас, уларни камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ
Юксак тараққий этган ахборот технологиялари асрида яшаяпмиз. Тонгда уйғонишимиз билан “ақлли” телефонни қўлига олиб, ижтимоий тармоқларга кирамиз. Бу – дунёдаги аксарият одамнинг одати. Шу тариқа ҳар ким истаса-истамаса, ўзини ахборот майдони ичра кўради. Кимлардир бу майдонда – тарқатувчи, кимлардир – оддий иштирокчи, кимлардир – ўша ахборотларнинг қурбони, кимлардир эса – шунчаки кузатувчи…
Афсуски, ахборот тарқатиш борасидаги мутлақ эркинлик баъзида тарбиясизликка сабаб бўлиб қолмоқда. Хусусан, сўнгги пайтларда тарқатилаётган лавҳалар орасида ҳақоратли сўзлар, туҳматли иборалар, муайян шахсларни обрўсизлантириш қасд қилинган тасвирлар кўпайиб бормоқда. Энг ёмони, уларнинг аксарияти бир гуруҳтроллар ёки “фейк”, яъни сохта аккаунтлар томонидан уюштирилмоқда. Бу қилмишлар ортида қандай ғаразлар ётгани жумбоқ…
Айниқса, бундай номақбул хатти-ҳаракатлар исломий қадриятлар борасида ҳам учраётгани кишини янада кўпроқ ташвишга солмоқда. Қурбон ҳайити арафасида ижтимоий тармоқларда қурбонликка ҳозирланган жонлиқларнинг келинлик либосида, мусиқа садоси остида тасвирланган ёки шунга ўхшаш видеотасвирлар тарқатилди. Уни ҳамма кўрди. Аммо… “интернет усталари”дан нечовларининг хаёлига қурбонлик ҳам ислом шиорларидан бири экани келди? Илло, айрим интернет фойдаланувчилари қурбонлик ҳам – ислом шиори эканини билганларида эди, балки бундай қилмаган бўлардилар.
Аллоҳ таоло ислом шиорларини қадрлашга тарғиб қилган ва уларни топташ, масхара қилишдан қаттиқ қайтарган. Жумладан, Ҳақ таоло Қуръони каримда бундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳнинг (ҳажга доир) шиорларини, “Ҳаром ой” (ҳаж ойлари)ни ҳалол деб ҳисобламангиз… !” (Моида сураси 2 оят). Яна бир оятикаримада: “(Гап) шудир. Яна кимки Аллоҳнинг шиорлари (қурбонликлар)ни улуғ деб билса, бас, албатта, (бу) дилларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси 32 оят), – деб хитоб қилган.
давоми..
Яқинларингизга улашинг!👇 👇 👇
@bukhariuz каналига уланинг.