Роппа-роса 3 йил олдин, айнан шу бугун, яъни 8 сентябр куни Ўзбекистон ва дунё тарихида илк маротаба 8 тонналик ош дамланганди. Тадбирга бир неча ўн минглаб одамлар ташриф буюришган. Авваллари бирор марта бунақаси бўлмаган. Албатта, ушбу тадбирни ташкиллаштириш осон кечмаган. 8 тонналик қозондан тортиб, унга мос махсус капгирлар, қозон ўчоғию уни қиздириш учун газ ҳажми бехато олиниши зарур эди. Акс ҳолда, миллионлаб одамлар орасида шарманда бўлиш ҳеч гап эмас.
Яна бир масала, ош пишса-ю, лекин рекорд ўрнатилмай қолса, унда нима бўлади, деган хавотирда эдим. Яна ҳам даҳшатлиси, кутилмаганда қозон оғирликка дош беролмай, ёрилиб кетса-чи, деган қўрқув бор эди. Нафақат мен, балки ошпазларнинг ўзи ҳам озгина саросимада. Бир сирни айтай, 8 тонна ош дамлаш учун керак бўлган қозон чизмасини тайёрлаб беришни сўраб, сув ҳавзаси (бассейн) яратувчи лойиҳачиларга буюртма берганмиз.
Қозонни эса Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбари бошчилигидаги гуруҳ чўяндан қуйиб берган. Қозон тайёр бўлганда, тадбирдан аввал унда бир неча тонна ёғни яхшилаб қиздириб, тоблаб, сўнг ўша заводнинг ўзида бир маротаба ош дамлаб кўришга қарор қилдик. Биринчи ош ҳам жуда ширин чиқди. Энди шунча ошни нима қиламиз, деб ўйлаб тургандик, ишонасизми, бир неча тонна ошни завод ходимларининг ўзи бир соатга қолмай паққос тушириб, тугатиб қўйишди.😄
Ниҳоят, 8 сентябрда тадбиримиз бошланди. Кутилмаганда шаҳар марказига ёғилиб келган минглаб, ўн минглаб одамнинг ҳаммаси қозон томон ёпирилди. Ўша лаҳзада мени росмана ваҳима босди. Аллоҳдан фақат тадбиримиз тинчлик билан, нохушликларсиз ўтишини сўрадим. Агар ўша пайтда бирор бир одамга шикаст етса, тамом бўлардик. Тадбирни ўтказишга яхшигина қаршиликлар ҳам бўлган ва ҳатти-ҳаракатларимни “лупа остидан”кузатиб, хато қилишимни пойлаб турган “акахонлар” ҳам бор эди. “Агар бирор кор-ҳол бўлса, сизни ўша заҳоти қамаймиз”, деган гапларни ҳам бир неча маротаба эшитганмиз. Юз минглаб ОДАМ келади, бирон фавқулодда ҳолат бўлиб қолса, унга ким жавоб беради, деган зиддиятли муҳокамалар...
#жамоа #8тоннаош #гиннесрекорди #Milliytv #otabek_muhammadalievich
@allamjonov_ki