Нейропсихолог профессор Зарифбой ИбодуллаевБугун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам тобора фаоллашиб ва кенгайиб бораётган ижтимоий тармоқлар 60 яшар нейропсихолог, тиббиёт фанлари профессори Зарифбой Ибодуллаевни жуда яхши танийди.
Профессор эркин фикри ҳамда қатъий фуқаролик позициясини тармоқларда очиқ улашгани учун олқишланади.
Ибодуллаевни бугунги Ўзбекистон тиббиёти ва сиёсатининг элитаси ҳам яхши танийди - яна ўша эркин фикри ва бу фикрларини чўчимасдан айтгани учун.
Профессор Ибодуллаев, унинг таъбири билан айтилса, бугунги Ўзбекистоннинг фарммафияси билан муттасил курашда. Бу кураш пинҳона, аммо профессорнинг айтишича, кескин.
Аммо, профессор ҳар бир ўзбекистонлик ва айниқса, зиёлиларнинг келгуси авлодлар олдида бурчи бор ва улар, ҳар қандай сиёсий муҳитда ҳам ўз бурчини бажариши лозим, деб ишонади.
Профессор Зарифбой Ибодуллаев - Озодликнинг бугун одамлар орасида юриб, жамият фаровонлиги учун курашаётган зиёлилар ҳаётидан ҳикоя қилиб борувчи махсус лойиҳаси биринчи қаҳрамони.
Ҳозир ушбу лойиҳанинг “Профессорнинг кўринмас кураши” деб номланган биринчи қисмини томоша қилинг.
📌 Тўлиқ видео:
https://youtu.be/EHBlMWn1CJs