Kapgir dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Facebook’да бир видео кўрдим. АҚШда яшайдиган россиялик қиз коронавирус пандемияси вақтида аҳолига тарқатилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини видеога олиб шунчаки ўзининг саҳифасига жойлаштирган. Бу орқали у давлат томонидан берилган маҳсулотларнинг нақадар ранг-баранг ва кўплигини кўрсатмоқчи бўлган, бошқа бирор сиёсий мақсадни кўзламаган.
Бироқ Россиянинг марказий телаканаллари қизни тошбўрон қилишга тушган. «Сенларга яроқлилик муддати ўтган нарсаларни беряпти», «Бу маҳсулотлар камбағалларга берилади», «Америка ёмон…» каби доимий уйдирма гаплари билан бутун бошли давлатнинг марказий телеканалида Соловьёв исмли жонзот ижтимоий тармоқдаги миллиардлаб фойдаланувчилар ҳеч қандай фарқ қилмайдиган бир қизга жавоб қайтаряпти. Бундан ортиқ шармандалик бўлмаса керак. Бунинг турган-битгани хасад, иғвоку. Ўзгаларнинг яхши яшашини кўролмасликдан бошқа нарса эмас. Бу худди «ҳамманинг кўзи меникига ўхшаб кўр бўлиб қолсин» дегандек гапда энди.
Қиз маладес, жавоб видео тайёрлаб ҳаммасини фактлар билан едирибди!
@Kapgir