Jomboy tongi gazetasi dan repost
ШОВҚИННИ УНДАН КАТТАРОҚ ШОВҚИН ЎЛДИРАДИ...
Жамиятда эскирмайдиган мавзу йўқ. Баъзан кун тартибига шундай мавзулар кўтариладики, ўйлайсиз, бу ҳақда халқ гапиришдан ҳеч қачон чарчамаса керак, деб. Йўқ, ҳатто бу сиз тўғрингизда бўлса ҳам унутиб юборишади...
Нега ХАЛҚ иборасини қўллаяпмиз?
Ёки халқ ўта содда ё ҳақиқатан ҳам энг қудратли куч!
Масалан, шу кеча-кундузда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳақида жамоатчилик ўртасида қалтис фикрлар айланяпти. Шахсан депутатнинг ўз чиқишларида ҳам айрим ишоралар бор. Англашиладики, унга таҳдид бўляпти.
Биз юқорида тилга олганимиз – ХАЛҚ эса “Мен сен билан Расул” дея депутатнинг ёнини оляпти. Елкадош эканини айтаётган юзлаб, минглаб (балки ундан ҳам кўп) соҳасининг етакчилари бор. Бу нимани англатади? Расул Кушербаев ким тан олади, ким йўқ, янги Ўзбекистоннинг депутатига айланиб улгурди. Кўпчилик уни тимсол сифатида кўряпти. Демак, халқ Кушербаев томонда.
Халқ мана шундай паллада бевосита депутат фаолият олиб бораётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан қандайдир мужда кутади. У сайланган партиядан ташаббус истайди. Ҳуқуқ-тартибот идораларига умид билдиради. Чунки, ҳарқалай демократик жамиятда, эгаси бўлган давлатда шундай бўлмоғи керак.
Хўш, ҳукуматнинг бундай вазиятда муносабати нимани ўзгартириши мумкин. Аввало, халқнинг ишончига эришади. Бу муҳим нарса. Ҳеч бўлмаганда, “давлат ўзининг фидойи фарзандлари тақдирига бефарқ эмас, вазиятни ўрганяпмиз”, қабилида муносабат лозим.
Шу ўринда яна бир гап. Биз миллат сифатида мустақилликнинг дастлабки йилларида сиёсат билан қизиқдик ва мана, сўнгги уч-тўрт йилда яна қизиқа бошладик. Тақдиримиз билан шуғуллана бошлаяпмиз. Ҳеч бўлмаса, шунга ҳаракат бор. Тан олайлик, ҳарқалай, халқнинг овози жуда сезиларли нарсаларни ўзгартирмасада, қайсидир вазиятларда инобатга олина бошлаётганига гувоҳ бўляпмиз.
Сарлавҳага қайтсак: “Шовқинни ундан каттароқ шовқин ўлдиради”. Зукко ўқувчига бу жуда тушунарли.
Сўнгги икки-уч ҳафта ичида бир нечта шовқинга гувоҳ бўлдик. Масалан, Бухоро, Сирдарё мавзуси. Бу мавзу фонида давлат раҳбарининг “жиддий таҳлил қиламан, хулоса бошқача бўлади” каби фикрлари айтилди. Демак, халқнинг бу касофатлар шунчаки, табиий офат эмаслигига ишончи бор. Чунки буни президент айтиб турибди. Ўз-ўзидан аҳоли эътибори шу мавзу юзасидан ҳақиқат қарор топиши, айбдорлар жавоб беришига қаратилган.
Буни қарангки, бир мавзу ёпилмай туриб, йўналиш бошқа томонга ўзгариб кетди. Яъни, бошқа шовқин эскисини босди. Айтайлик, Сардобадаги вазиятни ёритиш фонида “ЎзА” ва “Газета.уз”нинг таниқли журналистлари Анора Содиқова ҳамда Никита Макаренконинг ишдан кетиши билан боғлиқ мавзу кўтарилди. Бу кетиш давлат арбоби Хайриддин Султонов билан боғланди. Айтайлик, бунга ҳукумат вакилининг номи боғланмаганда, вазиятга табиий қаралиши мумкин эди. Демак, ҳозир бироз босила бошлаган мавзу юзасидан ҳам давлат нимадир дейиши лозим. Халқ ўйлаганидек эмаслигини исботлаб бериш икки томонга ҳам наф келтирган бўларди.
Энди эса Расул Кушербаев...
Хуллас, “Кўпчиликка ёқмайдиган, аммо президентга ёқадиган бола – Расул” қоғозда ҳам, амалда ҳам ХАЛҚНИНГ ВАКИЛИ! Уни давлат раҳбари тан олган, унинг мисолида бошқа депутатларга далда берган, мотивация уйғотган. Бундай вазиятда бошқа кучлар иккинчи даражали бўлмоғи керак.
Бу сафар шовқин бошқа шовқинни босиб кетмаслиги лозим. Босилган ҳар қандай шовқин халқ умидини сўндиради ёки вулқондек бекиниб ётаверади. Иккала ҳолатда ҳам бу биз учун хавфли!
Исомиддин ПЎЛАТОВ.
@jomboytongi