“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев байрам билан табриклади. Тадбирда илк марта расмий нашрлардан ташқари мустақил интернет нашрлари, блогерлар ҳам қатнашди.
Концерт дастуридан кўра маъруза анча мазмунли бўлди. Бизнинг-ча, илк марта блогер сўзи расмий нутқда ишлатилди. Дастурий янгиликлар, таклифлар илгари сурилди. Масалан, сўз эркинлиги борасида сиёсат қатъийлиги, бу сиёсатдан ортга қайтиш бўлмаслиги алоҳида қайд этилди. Президент журналистларга Ўзбекистонда тазйиқ ва таҳдидлар бўлишига йўл қўйилмайди, деди.
Бундан ташқари, суд ва адвокатларнинг чинакам мустақиллигини кучайтириш, прокуратуранинг ҳаддан ташқари назоратсиз қолиб кетишига йўл қўйилмайди. Ҳокимларнинг хусусий мулк бўйича ваколатлари яна тораяди. Хуллас, яхши гаплар кўп янгради.
Энг муҳим сигнал инвесторларга йўналтирилди: уларга амалдорлар ваъдалари эмас, қонун устуворлиги кераклиги яна бир карра қайд этилди.
Умуман, Шавкат Мирзиёев маърузасининг негизида битта мессеж яққол сезилди: ортга йўл йўқ.
Аввалги маърузаларида адолат, халқ фаровонлигига урғу берилар эди. Бу гал асосий эътибор демократия, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги масалаларига қаратилди.
Манба: Davletovuz
@bugunning_gapi