Qaydlarim dan repost
Прокуратура ва бошқа органлар Мухбирга очиқча туҳмат қилган, одамлар орасида обрўсизлантиришга уринган “Замҳокими”ни оқлаб берган, журналистларни таҳқирлаб, ўлдирвориш билан таҳдид қилган пойтахт мэрининг ҳаракатига қонуний баҳо бера олмаган бир пайтда, уларнинг ҳаракати ҳақида сукут сақлайсизу орқасида «серый кардиналлар» турган амалдор билан муросага келган таҳририятни талайсизлар? Шуми қўлингиздан келган адолат? Шуми биз орзу қилаётган фуқаролик жамияти?
Ҳеч ким бундай вазиятда ўзи хоҳлаб муросага бормайди, одатда. Балки бунга мажбур бўлгандир, мажбур қилингандир?! Нега ҳар нарсага етган ақлингиз бунга келганда оқсайдир? Расмий идоранинг расмий баёнотидан ҳам тушунмадингизми ярашув кимларгадир жуда керак бўлганини, муроса ишни ёпиш учун юридик ечим бўлганини.
Қаҳрамон ака, тўғри ёздилар. Хўп, кимлардир Сиз билмайдиган сабабларга кўра курашни тўхтатибди, аммо Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва ҳоказолардан ҳисоб сўраш, адолатни қарор топтиришдан сизни нима тўсиб турибди?!
Дарвоқе, кимлардир муроса миқдорини баҳолаб ҳам улгурибди. Ижтимоий тармоқларда турли тахминлар, масхараомуз мэмлар кезиб юрибди. Буларнинг ҳаммаси туҳмат. Буларнинг ҳаммаси бу ерда ишлаётганларга янада оғир ботаётганини ўйласангиз бўларди. Шу нашрни қадрлаганлар қийин пайтда ҳам қўллай олишига ишонаман!
Бу воқеалар ортидан икки киши жамоани тарк этганини эшитиб улгурдингиз. Бу – уларнинг қарори, тузумнинг адолатсизликлари ва тузсизликларига нисбатан исёни. Бунинг учун уларни олқишлаётганингизни тушунаман, аммо бундай қарорга келмаганларни изза қилишингизни тушунолмайман рости.
Қонунсиз жамият, бети билан кети бир бўлган амалдорлар ниятига етишди – руҳимизни қайсидир маънода синдиришди. Аммо сиз ҳам улар сафида бўлманг. Ишдан кетмаганимиз учунгина ғурурсизга чиқарманг. Чамамда шундан бошқа нарсамиз қолмади, келажакка умид ҳам, сўз эркинлигига ишонч ҳам...
Ё Тангрим,
Сен менга куч бер,
Бер чидам –
Худди дарахтлардай кўтарайин қад.
Ичимга қор ёғиб турганида ҳам,
Мен кулиб туришим керак ҳамма вақт.
© Шеър муаллифи: Хосият Рустамова.
@niyozovchasiga