Туркиялик таниқли исломшунос олимлар халқаро анжуманда қатнашиш учун вилоятимизга келдиЖорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.
Анжуманда юртимизда кўзга кўринган исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчиларимиз билан бирга дунёнинг ўнга яқин мамлакати, жумладан, Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан 50 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар ўз маърузалари билан иштирок этади.
Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Туркиянинг 16 та университетидан 30 дан ортиқ исломшунос олимлар вилоятимизга ташриф буюрди. Бугун меҳмонлар Ал Ҳаким ат-Термизий ва Имом Термизий қадамжоларини зиёрат қилади.
Халқаро анжуман иштирокчиларининг вилоятимизга келиши давом этмоқда.
🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo