Ўзингдан ўзинг қоча олмаслигинг – маҳкумлик-
нинг бутун даҳшати худди шундадир.
***
Ишнинг ниҳоясига етганидан иш натижаси учун
бирор масъулияти йўқ кимсалар ҳаммадан кўп қуво-
нади.
***
Мурдага уни кўмишлари ёки ёқиб кул қилишлари-
нинг фарқи йўқ.
***
Ўзингни айбдор сифатида тутадиган бўлсанг, бе-
восита сендан гумон қилишади.
***
Ўзини ўзи яхши кўрмайдиган одам дўст топа ол-
майди.
***
Ақли ожиз итга товон сифатида исни ўта сезиш
ато этилган.
***
Биз яқин кишингни душмандан ажратиб тура-
диган аниқ чегара ўрнатиб бўлмайдиган даврда
яшаяпмиз. Тиқилинч поездда беҳисоб душманларинг
ҳар қандай энг яқин кишингга қараганда сени ўраб
туради. Уйингга мактублар сифатида суқилиб кира-
диган душманлар бор. Радио тўлқинларига айланиб,
вужудингнинг ҳар бир тўқимасига заҳмат етказа-
диган душманлар мавжуд. Ана шундай шароитда
ўзингни душманлар ўраб туриши одатий ҳол бўлиб
қолди, энг яқин кишинг эса сомон ичида йўқотилган
игна сингари кўзга ташланмайди.