Бугун Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон оламдан ўтди...
Анвар ака авваллари шоирнинг ўлими ҳақида шеър ёзган эдилар.
ШОИР ВА ЎЛИМ (Матназар Абдулҳакимни хотирлаб)
Қаватлидир ўзбекнинг тили,
“Ўлим” деган сўзнинг ҳам
Ўриндоши кўп:
Омонатин топширди,
Оламдан ўтди
Вафот этди
Раҳматли бўлди
Бандачилик қилди,
Бақога кетди...
Аммо бу гапларнинг бирортасин,
Китобнинг жулдур варақларида
Битиклари узра
Кезиб юргувчи
Сирли шивирлаб тургувчи
Шоирга нисбатан қўллагинг келмас.
Эсга тушса,
Хоразмлик оғайним гоҳо,
Тилга олгим келмас “ўлим” сўзини.
Беихтиёр дилда балқир бир жумла:
– Минг афсус,
Матназар
Шеър ёзмай қўйди...
P.S. Минг афсус, Анвар Обиджон энди шеър ёзмайди.
@lobar_xayrullayeva
Анвар ака авваллари шоирнинг ўлими ҳақида шеър ёзган эдилар.
ШОИР ВА ЎЛИМ (Матназар Абдулҳакимни хотирлаб)
Қаватлидир ўзбекнинг тили,
“Ўлим” деган сўзнинг ҳам
Ўриндоши кўп:
Омонатин топширди,
Оламдан ўтди
Вафот этди
Раҳматли бўлди
Бандачилик қилди,
Бақога кетди...
Аммо бу гапларнинг бирортасин,
Китобнинг жулдур варақларида
Битиклари узра
Кезиб юргувчи
Сирли шивирлаб тургувчи
Шоирга нисбатан қўллагинг келмас.
Эсга тушса,
Хоразмлик оғайним гоҳо,
Тилга олгим келмас “ўлим” сўзини.
Беихтиёр дилда балқир бир жумла:
– Минг афсус,
Матназар
Шеър ёзмай қўйди...
P.S. Минг афсус, Анвар Обиджон энди шеър ёзмайди.
@lobar_xayrullayeva