Ассалому алайкум, БОБУРЖОН! Мен ҳам барча мухлисларингиз, дўстларингиз сафида сизга соғлиқ ва омад тилайман. Сиз шеърларингиз ва одамийлигингиз билан ҳамда самимий инсон сифатида юртдошларимиз кўнглидан жой олгансиз. Шоирлар дунёни қалб кўзи ила кўради дегани рост менимча.
Омонат туюлар баланд иморат,
Пойдевори мустаҳкам синчи бўлмаса.
Ҳаёти ғуссадан бўлар иборат,
Йигитнинг уйида тинчи бўлмаса.
Ўзингиз айтганингиздек бу "шогирдларингиз" пойдеворсиз иморатга ўхшайди, сиз мисоли қоясиз. Биз сизга ишонамиз, бу ҳолатдан кулиб ўта оласиз.
Облоқул тоғам меҳмонга келса фақат сизнинг шеърларингиздан ёддан ўқиб берарди: Пайғамбарлар ўтди, ўтди валилар,
Шоҳу беклар ўтди, ўтди ғанилар.
Алар энди қайда, қани, қанилар,
Ўлмайдиган одам борми дунёда?!
Ёки:
Саломнинг алиги қарзи қиёмат,
Кўнгилнинг калити меҳру оқибат.
Хотиржамлик давлат, тинчлик ғанимат,
Ҳаммамиз соҳиби иймон бўлайлик.
Омонат дунёда омон бўлайлик.
Гўё пул топиб ақл топмаганлар учун ёзилганга ўхшайди. Ҳеч ким иймонидан айрилмасин, устозларнинг ҳурматини жойига қўйиш насиб этсин. БОБУРЖОН, омадингизни берсин, ҳамиша соғ бўлинг.
Бек бобо.