Эльмира Бекмуродова dan repost
Бугун минорасифат қуёш электр станциялари ҳақида сўз юритамиз. Ушбу станцияларда электр энергиясини ишлаб чиқариш қуёш қувватидан фойдаланган ҳолда сув буғини ҳосил қилиш тамойилига асосланган. Иссиқлик электр станцияларига жудаям ўхшаш, фақат сувни иситиш учун газ ёки кўмир ўрнига қуёш радиацияси қўлланади.
Бу каби станциялар марказида минора қад ростлаган, унинг чўққисида сув заҳираси бор. Шунингдек, бу минорада турбогенераторга буғ етказиб берувчи насос гуруҳи жойлашган.
Минора айланаси бўйлаб, маълум масофада гелиостатлар – бир неча квадрат метр майдонли кўзгу ўрин олган. Қуёшнинг ҳолатига қараб, кун давомида барча акс этган қуёш нурлари заҳирага тушуши учун кўзгу ўз йўналишини ўзгартиради. Бундай турдаги станцияларда нисбатан баланд ФИК (фойдали иш коэффициенти – 20% атрофида) ҳамда юқори қувват олиш мумкин.
Минора типидаги Ivanpah (Айванпа) қуёш электр станцияси АҚШнинг Мохаве саҳросида қурилган бўлиб, белгиланган 390 МВт қувватга эга. Электр станциясида 140 метр узунликдаги 3 та минора-концентраторлари ҳамда 173 500 дона гелиостат жой олган. Лойиҳа таннархи 2,2 миллиард доллардан ортиқни ташкил этиб, шундан 1,6 миллиард доллари АҚШ Энергетика Департаменти томонидан ажратилган.
@clearenergy
@prminenergy
@minenergy_uz