Uzbekneftgaz | Расмий канал dan repost
"Ўзбекнефтгаз": Қарши шаҳрида Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ва нефтгаз кооперация форуми бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 20-22 февраль кунлари Қарши шаҳрида «Саноат ярмаркаси ва кооперция биржаси» ҳамда «Нефтгаз кооперация форуми» ўтказилади.
Мазкур тадбир Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Ярмарка-форумда ёқилғи-энергетика комплексининг йирик саноат корхоналари, 150 га яқин товар ва хизматлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эл компаниялари ваколатхоналари иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбир доирасида нефт-газ саноати ҳамда илм-фан соҳаларини фаол интеграция қилиш, замонавий илмий-инновацион ишланмаларни тезкор равишда амалиётга тадбиқ этиш борасидаги долзарб вазифалар мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилади.
Нефтгаз кооперация форуми доирасида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти инвестиция лойиҳалари ҳамда тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган товар ва хизматларни маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилиб, тармоқлараро ҳамда тармоқ ичидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича аниқ шартномалар имзоланади.
Форумда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ва бошқа бир қатор нефтгаз саноати эҳтиёжлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари ўз стендлари билан иштирок этади.
Барча тадбиркорлик субъектларини ярмарка-форум ишида фаол иштирок этишга таклиф этамиз!
Каналга уланиш👇
https://t.me/ao_uzbekneftegaz