Раддия
Интернетдаги “@SizdanTelegram” ижтимоий тармоғида 2019 йил 11 сентябрда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи “Ортиқов Жамшид” номидан қишлоқ жойларида намунавий типда қурилган “Қишлоқ Қурилиш уйларидан” сотиб олганлиги муносабати билан завод томонидан бошланғич тўлов сифатида уй-жой қийматининг 25% ни моддий ёрдам сифатида тўлаб бериш бўйича қилинган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да “Ортиқов Жамшид” исм шарифига эга 2 нафар ходим мавжуд бўлиб, Ортиқов Жамшид Турдиевич 2001 йилдан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келмоқда. Бугунги кунда Ортиқов Жамшид Турдиевич заводнинг асосий ишлаб чиқариш цехида технологик қурилма кузатувчиси вазифасида ишлайди. Ортиқов Жамшид Муқумович эса 2002 йилдан буён корхонамизда ишлаб, бугунги кунда заводнинг меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги хизматида етакчи муҳандис вазифасида ишлайди.
2019 йил 12 сентябр куни Завод раҳбарияти томонидан юқоридаги иккала ходимлар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида улар ижтимоий тармоқларда тарқатилган мурожаатдан умуман бехабарлиги, улар томонидан завод раҳбариятига нисбатан ҳеч қандай эътирозлар йўқлиги, аксинча завод томонидан уларга моддий ёрдамлар кўрсатилганлиги, мазкур ижтимоий тармоқ блогерига “номаълум шахс” томонидан уларнинг номларидан фойдаланган ҳолда мурожаат қилганлигини билдиришиб, бу тўғрисида ёзма тилхат тақдим этишди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги 445-сонли қонуннинг 3-моддасига асосан мазкур мурожаат аноним мурожаат деб топилганлиги сабабли ушбу қонуннинг 29-моддасига биноан мурожаатда асосларсиз кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлар юзасидан маълумот тақдим этилмаслигини маълум қиламиз.
Шунингдек, шахс қадр-қиммати ва шаъни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонунлари билан ҳимоя қилинганлигини таъкидлаган ҳолда, “Ҳурматли” @SizdanTelegram канали блогеридан, иғво, ёлғон маълумотлар орқали канал аъзолари сонини кўпайтириш, ўзаро кўп сонли меҳнат жамоасининг корхонанинг мавжуд обрў-эътиборига нисбатан салбий фикрларни шакллантириш мақсадида тарқатилаётган шунга ўхшаш хабарларни асосли материалларга таянган ҳолда амалга оширишларини сўраган бўлардик.
Бухоро НҚИЗ Ахборот хизмати
@bnpz_uz