МАЪЛУМОТНОМА
Интернетдаги “@SizdanTelegram” ижтимоий тармоғида 2019 йил 9 сентябрда завод ишчи-ходимларининг байрам муносабати билан мукофотланмаганлиги ва ойлик иш ҳақи тўланмаганлиги бўйича қилинган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ “Жамоа шартномаси”да завод ишчи-ходимларини йил давомида нишонланадиган турли байрамлар муносабати билан моддий рағбатлантириш бўйича алоҳида Низом тасдиқланган.
2019 йил 30 августда “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан завод ишчи-ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида” қарор қабул қилинган.
Завод ишчи-ходимларига 2019 йил июл ойи иш ҳақи учун жорий йилнинг 08 август куни тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган ҳамда 2019 йил август ойи иш ҳақи учун аванс тўланган бўлиб, ишчи-ходимларнинг иш ҳақидан қарздорлик умуман мавжуд эмас.
2019 йил август ойи иш ҳақини ҳисоблаш 9 сентябр куни якунланиши муносабати билан август ойи иш ҳақи учун 2019 йил 11 сентябр кунига тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, мазкур мурожаатни “асоссиз манбаларга таянган ёлғон маълумот” деб ҳисоблашингизни, ёлғон маълумотларни тарқатаётган “@SizdanTelegram” ижтимоий тармоғидаги маълумотларга умуман эътибор қаратмаслигингизни сўраймиз.
@bnpz_uz