Ғийбат ва жамоатчилик муҳокамаси ўртасидаги ФАРҚ
Айтайлик, маҳаллангиздаги қўшни уйда яшовчи Маънавиятхон нариги маҳалладаги Маърифатбек билан юради. Икковиниям оиласи бор. Агар сиз билан биз буни ўзаро чойхонада ё интернетда очиқчасига муҳокама қилсак, бу - Ғийбат. Бу фақат уларнинг ўзи ва оиласига тааллуқли масала. Ортидан гапиришга ҳаққингиз йўқ.
Маҳаллангиз бошида турадиган Бахтишўр ака ўғлини уйлантиргач кўчанинг бошига уйига қўшиб яна икки хона солди. Энди сиз ва қўшниларингиз торайган кўчадан ўтолмай хунобсиз. Ариқлар ҳам тўсилиб қолди. Сиз бу ҳақида қўшнилар билан гаплашсангиз, бу - жамоатчилик муҳокамаси. Ғийбат эмас. Чунки Бахтишўрнинг бу иши бутун маҳалла ҳаётига таъсир қилди. Гапиришга ва ҳатто чора кўришга/ундашга ҳақлисиз.
Шаҳар ҳокими Яллама Ёримова эри билан ажрашди. Яллама опани бу аснода муҳокама қилиш - ғийбат. Бу унинг шахсий ҳаёти. (Ўзи эри - Уриб Ёримов аблаҳ эди. Майли, ғийбатга берилмайлик.)
Энди. Ҳоким Яллама опам жаҳли чиққаниданми ё зерикибми, ядерщикларни тайёрлайдиган олий мактаб очмоқчилар. Унинг бу қарорини ва ядровий физикага қанчалар алоқаси борлигини муҳокама қилиш - жамоатчилик муҳокамаси. Чунки унинг мактаби тайёрлаган ёмон ядерщиклар қўлида қоладиган атом станцияси портласа, бутун авлодингиз асфаласофилинга равона бўлади. Шундай экан, бу ғийбат эмас, жамоатчилик муҳокамаси.
Дарвоқе, Асфаласофилин акани эсдан чиқармайлик. Унинг катта ўғлининг ақли ожиз. Ногирон. Буни муҳокама қилиш - ғийбат.
Лекин, Асфаласофилин ака - бош вазир ўринбосари. У иккинчи ўғлини Швейцарияга хусусий мактабга юборди. Унинг бу ишини ва давлат маоши билан шундай қиммат мактабга пулни қаердан олганини муҳокама қилиш - жамоатчилик муҳокамаси. Ғийбат эмас. Чунки у сиз тўлаётган солиқларни ўғрилаётган бўлиши мумкин.
Ғийбат ва жамоатчилик муҳокамасини ажратолмасликни тушунса бўлади - жамиятимиз учун бу янги нарса. Ўзбекчиликка ҳам тўғри келмаслиги мумкин. Лекин, агар кимдир бундай жамаотчилик муҳокамасини бошласа, уни ғийбатда айблашга ҳаққимиз йўқ. У сиз ҳақингизда ҳам қайғураётган бўлиши мумкин.
Ибрат Сафо
@bmamadiev