Мадридист Мухаммадюсуф


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sport


Бланкос УЗ асосчиси Бахромалиев Мухаммадюсуфнинг Реал Мадрид хақида блоги!
Хала Мадрид🇪🇸

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sport
Statistika
Postlar filtri


Зўўўр вақтлар эдия)

https://t.me/+sWnRCxCiEchjZjky

9k 0 3 15 108

Барселона Ла Лигада 13-турдан 18-тургача ютолмади. Олдинроқ ўтказилган Малёркага қарши 19-тур ўйинидагина ғалаба қозонди. Шундай қилиб жамоа октябрдан бери 11 очколик пешқадамликни бой берди ва 1-даврани катта эхтимол 3-ўринда якунлайди!

2-даврада эса Барселона 2-ўриндан кўра 4-ўринга яқинроқ холатда бўлади. Манимча бироз инқироз, яни кўп клублар АнтиОфсайд ишлаб топишди.

https://t.me/+sWnRCxCiEchjZjky


MacBook сотиб олиб сиқилган одамни кўрганмисилар😂

Туппа тузук игровой ноутбугими сотиб шуни олгандим. Трансляция қотяпти🥲

https://t.me/+sWnRCxCiEchjZjky

20.1k 0 3 109 129

Биз хали синмадик…

https://t.me/+sWnRCxCiEchjZjky


Мавсумдаги эээнг зўр ўйинимиз. Алхамдулиллах❤️

@madridist_muhammadyusuf


Бугун нихоят жамоамиз қайтади. Бу мавсумда 2 та ёрқин ўйин ўтказдик. Биринчиси Вилярреалга қарши 2:0, иккинчиси Осасунага қарши 4:0. Лекин иккала ўйинда хам жиддий йўқотишларга дуч келдик. 2 та хоч боғлами узилиши ва бир нечта жарохатлар.

Шунда ўйлаб қолдим. Жамоа бор кучини сарфлаб ўйнаса ёрқин ўйнай олишини кўрсатиб берди бизга. Аммо бундай ўйнаш футболчилар соғлиғига катта риск экан. Мавсум узоқлигини инобатга олиб енгилроқ ўйнамоқда жамоа. Келаси ўйинларда шуни инобатга олиб кўрамиз ўйинни. Реал истаса ютади, фақат мавсум узоқлигини инобатга олиб тежамкорроқ футбол ўйнамоқда.

Тўғри хал қилинадиган муаммолар хам бор. Масалан химоявий муаммолар. Нихоят Анчелотти академияга таянишга мажбур бўляпти. Чунки хозир академия энг энг энг охирги чора сифатида қолди. Бугунги ўйинга академиядан химоя учун Асенсио ва Агуадолар таклиф қилинган. Асенсио марказий химояда асосий таркибда тушса керак. Ўнг химояда эса Валверде. Агар иккинчи таймда ишончлироқ хисобда ғалаба қозонаётган бўлсак Феде ўрнига Агуадо жойлашиб асосий жамоада дебют қилиши мумкин!

Бугунги ўйин учун тахминий таркибни тузиб чиқамиз.

Куртуа

Феде Асенсио Рюди Фран

Модрич Камавинга Жуд

Браим Мбаппе Вини.

Ўзгартиришларда Себалёс, Эндрик, Арда, Менди ва Агуадоларни кўришимиз мумкин.


@madridist_muhammadyusuf


Хесус Фортеа. Ўнг қанот химоячиси. Нимага асосий жамоага чақирилмаяпти🤔

@madridist_muhammadyusuf


Бир йилда ўтказилган Классиколарда ғолиб жамоага 1 гол хисоблаган холатда йиллар кесимида кўриб чиқсак қандай бўлади? Мисол учун 2024-йилда Реал Мадрид 2 марта, Барселона эса 1 марта ғалаба қозонди. Демак хисоб 2-1. Шундай кўринишда 10 йиллик натижани кўриб чиқамиз🤝

2024-йил 🤍2-1🏆

2023-йил 🤍2-3🏆

2022-йил 🤍2-1🏆

2021-йил 🤍2-0🏆

2020-йил 🤍2-0🏆

2019-йил 🤍0-2🏆

2018-йил 🤍0-1🏆

2017-йил 🤍2-2🏆

2016-йил 🤍1-0🏆

2015-йил 🤍0-2🏆

2014-йил 🤍2-1🏆

Реал Мадрид шу йиллар мобайнида рақибидан 6 марта устун келган, Барселона эса 4 марта. 2017-йил дуранг билан якунланган. Тўғри Барселона требл қилган, Месси ЖЧ олган ва сизларда яхши академия бор. Лекин любой томондан Реалда орқада эканликларингни шу пост кўрсатиб беради. Тарих билан яшаманглар деб Мессини ЖЧ си ва 10 йил олдинги треблди мақтанасизлар. Аслида тортишиш хато, лекин ман Реалчилар позициясидан вакил бўлиб 1 пост чиқаришга қарор қилдим. Чемпионликларинг байрамини давом эттиринглар🤝

@madridist_muhammadyusuf


2006-йил декабрь, Фабио Каннаваро Реал Мадрид сафида олтин тўп ютди. Маросимдан кейинги ўйин Сантиаго Бернабеуда “Рекреативо” жамоасига қарши эди. Жамоа ўйин олдидан Олтин Тўпни муҳлисларга намойиш қилиш учун маросим ташкиллаштирди. Аммо клуб раҳбариятига нохуш хабар келиб тушди. Пойтахтга футбол кўриш учун келаётган 4 нафар муҳлис автоҳалокат сабаб вафот этди. Олтин Тўп намойиш маросимини қолдириб, вафот этганлар учун мотам маросимини ташкиллади.

Бу сўзлар нимага айтилмоқда? Испания хозир жуда катта мусибатда. Валенсиядаги воқеалар бутун Испания халқини мотам сақлашга мажбур қилмоқда. Бу воқеаларга “Реал Мадрид” ҳам ўз ҳамдардлигини билдириб 1 миллион евро ҳайрия қилди. Бази клубларни ПР компанияси эса кетма кет икки кундирки аёл киши ютган Олтин Тўпини муҳлисларга хурсандчилик билан намойиш қилмоқда. Шундай воқеаларда клубларни даражасини билиб олиш мумкин экан!

@madridist_muhammadyusuf


МАТЧДЕЙ🏆

🤍Реал Мадрид - Реал Бетис🏆

Бугунги рақиб анча жиддий. Бернабеуда сўнгги 7 ўйиндан 6 тасида ютқазмаган. Бу Барселона ва Атлетикога хам орзу натижа. Лекин бугун хужумкорроқ таркиб ташлаб ғалабага харакат қилиш керак.

Тахминий таркиб:

Тибо

Дани Эдер Рюди Фран

Феде Чуамени Арда

Родриго

Мбаппе Вини

Тахминий хисоб: 3-1

@madridist_muhammadyusuf


МАТЧДЕЙ🏆

🤍Реал Мадрид - Реал Валядолид🏆

Тахминий таркиб:

Тибо

Дани Эдер Рюди Фран

Феде Чуамени Модрич

Родриго

Мбаппе Вини

Тахминий хисоб: 5-1

@madridist_muhammadyusuf


МАТЧДЕЙ🏆

🏆Малёрка - Реал Мадрид🤍

Тахминий таркиб:

Тибо

Дани Эдер Рюди Менди

Феде Чуамени Жуд

Арда

Родриго Вини

Тахминий хисоб: 0-2

@madridist_muhammadyusuf


Раҳмат

Туппа тузук Футбол ТВ каналимиз бор эди, йўқ қилдиларинг раҳмат. Трансляцияларни кетларинга тиқдиларинг раҳмат. ЧЛ муҳим ўйинларини 3-4 минут орқада қолиб кетган ҳолатда олиб бердиларинг раҳмат. АПЛ ни унутворишимизга сабабчи бўлдиларинг раҳмат. Мана янги мавсумда энди Реал Мадридни ҳам унуттирмоқчисизлар раҳмат сизларга. Ҳаммаси учун раҳмат. Бошқа гап йўқ!

@madridist_muhammadyusuf


Азалий рақиблар Реал Мадрид ва Барселона 2018-йилдан қайта қурилишни бошлади. Хозирда бири галактикос йиғган бўлса бири эркин агентларни олиб келиб ўйнатиш билан овора!

Аслида ҳолат қандай? Ростдан ҳам Реал Мадридни пули кўпми? Агар Барселонада ҳам Реал Мадриддек кўп пул бўлганда уларда ҳам яхши таркиб бўлармиди? Кўриб чиқамиз!

2018/19 мавсум ёзидан бери Қироллик клуби жами 815.550.000$ лик футболчи сотиб олди ва шу йилдан бери 571.100.000$ лик футболчи сотди. 6 йиллик трансфер баланси минус 243.850.000$ экан.

Айнан шу вақтдан бери Барселона 885.600.000$ лик футболчи сотиб олган ва 690.050.000$ лик футболчи сотган. Трансфер баланси минус 195.550.000$.

Барселона янги футболчи сотиб олиш учун шу вақт мобайнида Реал Мадриддан кўра 70 млн евро кўпроқ сарфлаган. Трансфер баланси эса Реал Мадридга қараганда 50 млн евро пилусда. Агарда Нико ҳам олиб келинадиган бўлса бу томондан ҳам Барселона орқада қолиб кетади.

Энг қизиқарлиси ўтган йили Реал Мадрид Арда Гюлерни Барселонадан илиб кетганда Деку ва Лапорта Реал Мадрид билан трансфер суммасини кўтаришда рақобатлаша олмаймиз деганди) Реал Мадрид янги юлдуз Ардага 20 млн евро тўлади. Барселона эса Саудияга сотишга ҳаракат қилаётган футболчиси Рокега 40 млн сарфлади. Ростдан рақобатлашиш қийин экан)

Постни эгаларига юбориб қўямиз😊

@madridist_muhammadyusuf


2000-йилги президентлик сайловларида Пересни ҳеч ким жиддий қабул қилмаганди. Флорентино “Реал Мадрид”нинг қарзлари ҳақида гапирарди, аммо кўпчилик тижорат ҳақида унчалик ҳам қайғурмасди. Боиси амалдаги президент Лоренсо Санс икки марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонганди — бу молиявий қийинчиликларга қараганда актуалроқ эди. Пересда ғалаба қозониш учун имконият жуда кам бўлган.

Перес нимадир ўйлаб топиши керак эди ва у тайёр шартнома билан Фигунинг агентларига чиқди: “Реал”га ўтиш ва йилига 6 миллион евро маош (“Барса”дагидан олти баравар кўпроқ), қўшимча бонус сифатида яна 2,5 миллион евро. Агар Перес президент бўлмаса, трансфер бекор қилинади, аммо Фигу барибир 2,5 миллион еврога эга чиқади.

Бутун дунёда Переснинг ғалабасига фақат бир киши ишонарди — Переснинг ўзи

Фигу арзимаган 2,5 миллион евро эвазига мажбурий бўлмаган шартнома имзолади — бундай совғани ким ҳам рад этарди.

У шартномадан “Барса”га босим ўтказиш учун фойдаланган — ўшанда бу қоғоз фақат шунинг учун керак бўлганди. Фигу ўртача маошга эга дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди ва “Реал Мадрид” ваъда қилган сумманинг камида бир қисмини ишлаб олишни хоҳларди. Аммо каталонларнинг ўша пайтдаги президенти Нунес унинг юзига қараб кулиб, шундай деган: “Кимдир сенинг товон пулингни тўлаб бергунгача кутамиз”.

Шартномага кўра, Луишнинг нархи 62 миллион евро эди — бу дунёнинг энг қиммат футболчисидан 13 миллионга кўпроқ. Каталонияликлар президенти ҳеч бир ақлдан озган бу миқдорни тўламаслигига ишонарди ва у ҳақ эди: чунки Перес ҳали катта футболга кириб келмаганди.

Фло чиройли “ўйин” кўрсатди ва ҳаммани доғда қолдирди: “Барселона”ни, рақобатчиси Сансни, Фигу ва унинг агентларини ҳам. Флорентино Фигу билан шартнома имзолашини эълон қилди, уни ёлғончиликда айблашганда эса шартномани кўрсатди. Ва агар португалиялик “Барса”да қоладиган бўлса, “Реал”нинг 80 минг нафар аъзосига йиллик абонементлар сотиб олишга ваъда берди.

“Переснинг ваъдаси “Реал Мадрид” мухлисларини маст қилди. Улар энди Санс ва унинг совринлари ҳақида қайғурмай қўйганди. Барчани Перес бир трансфер билан “Барса”ни йўқ қиладими деган савол қизиқтирарди”, — дея ёзганди Эл Паис журналисти Диего Торрес.

Ўша куни испан футболида том маънода “бомба портлади”, бундай шовқин ҳозир фақат Месси “Реал”га ўтганида кўтариларди. Каталонияликлар газета, радио, клубга қўнғироқ қилиб, ҳатто Фигунинг ўзига ҳам таҳдид қилади. “Барса” президентлигига номзодлар етакчи атрофида ташвиқотлар ўтказади. Луиш эса “Реал”га ўтмаслиги ҳақида қасам ичарди ва бу ҳақиқат эди.

Лекин бир жиҳат бўлганки, бу нарса фақат Переснинг ғалабасидан сўнггина маълум бўлади. Даҳшатли даромадли ва мажбурий бўлмаган шартноманинг бошқа томонида кичик шрифтда ёзилган банд бўлган: агар Фло президент бўлса ва Фигу “Реал”га кўчиб ўтишдан бош тортса, футболчи 35 миллион евро миқдорида қарздор бўлади.


Сайловдан уч кун олдин Фигу муаммога дуч келганини тушунди. Унга оиласи билан бирга ўлим билан таҳдид қилинди. Луиш ўзининг агенти Хосе Вейгага “Реал”га ўтмаслигини айтди. Аммо шартноманинг сўнгги бандида 35 миллион евро миқдоридаги жарима ҳақида айтилганди.

Переснинг ғалаба қозониш имконияти қандай бўлганини эслаш муҳим. Мен ҳам, Вейга ҳам Флорентино президент бўлади деб ўйламагандик. У ғалаба қозонганида, Вейга йиғлаб юборди, мен эса жуда кучли ҳаяжонда эдим. Бу дегани, Фигу ё “Реал”га ўтади ёки биз 35 миллион евро тўлашимиз керак”, — деганди Фигунинг дўсти Паулу Футре.

“Барса” португалияликни қутқариб қолиши ҳам мумкин эди. 23-июл куни Хоан Гаспар президент этиб сайланди ва унинг биринчи қилган иши Фигуга қўнғироқ қилиш бўлди. Улар тунги соат учгача гаплашишди, лекин клубнинг янги бошлиғи “Реал” олдидаги 35 миллион қарзни тўлашни истамаган — бу мантиқан тўғри қарор эди, чунки клуб ўз футболчисини азалий рақибидан сотиб олганидан кейин бутун дунё “Барса”нинг устидан кулган бўларди.

Комментдан чопилди✅

@madridist_muhammadyusuf


🤍Реал Мадрид мухлислари узоқ кутган треблга бу йил эришамизми?

Жамоамиз бу йил деярли 2 та тенг асосий таркибга эга бўлмоқда. Бу мавсум Клублар Ўртасидаги Жахон чемпионатини хам инобатга олса 11 ой давом этади! Бундай босимга фақатгина 1 таркибга эга жамоалар чидай олмайди!

Бизга нима муаммо бўлиши мумкин? Биз хамма фронтда курашаётганда фақат 1 фронт учун курашадиган 🏆Атлетико, 🏆Жирона ва 🏆Барселона каби клублар бор этиборини Испания Кубоги ёки Ла Лигага қаратиб ютиб олиши мумкин. Бошқачасига деярли имконсиз!

🏆Ла Лига ва 🏆ЧЛ учун асосий таркиб:

Куртуа

Дани Рюдигер Милитао Менди

Феде Чуамени Беллингем

Родриго Мбаппе Вини

🏆Испания Кубоги учун асосий таркиб:

Лунин(Кепа)

Васкес Валехо Алаба Фран

Себалёс Камавинга Модрич

Арда Эндрик Браим.

Испания кубоги январда бошланади. Унгача Алаба сафга қайтади✅

Демак бу мавсум узоқ кутилган треблга эришишимиз мумкин🤝

@madridist_muhammadyusuf


Бу инсон 36 ёшида Европани титратиб юрган эди. Менга тинчлик керак деб ходдог лигасига сурвормаган. 37 ёшида АПЛ тўпурарлиги учун курашди. 38 ёшида 2023-йилда дунё бўйича гол+ассист бўйича энг самарадор футболчи бўлди!

Мотивацияни шу йигитдан олинг. Хейтерлари кўплигини сабаби бу уларни кумиридан яхши футболчи✅

Хақиқий футбол қироли🔥

@madridist_muhammadyusuf


Роналду терма жамоага зарар келтиряптими?

Бу фақат хейтерлани гапи. Футболни тушунсада хейтер у! Бўлмаса ундай гапирмасди. Хаттоки Дешам Роналдуни хозир хам қотил хужумчи деб атади. Буни статистика хам айтиб турибди!

У ўйнамаса ўрнига ким бор? 29 ўйинда 11 гол урган Рамушми? Ёки 20 ўйинда 2 та гол урган Педро Нетуми? Ёки Леау, Феликс, Бруно ва Бернардодан биттаси марказий хужумчи бўладими?

У юртини севади, юрти учун йиғлайди, юрти учун бор кучи билан харакат қилади. Буни хатто ўша хейтерлар хам билишади. Тан олишмайди холос!

Роналдунинг ўтган мавсумдаги статистикаси:

Клубда: 40 ўйин 41 гол
Терма жамоада: 9 ўйин 10 гол.

Бундан яхшироқ статистикаси бор Португалиялик хужумчи топинг ва Роналдуни ўрнига тушуринг. Бемалол!

@madridist_muhammadyusuf


Хоселу кетади. Суратда янги мавсумдаги ягона 9 лик хужумчимиз ва Эндрик.

@madridist_muhammadyusuf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БЛАНКОС УЗ жамоаси ҳам 2023/24 мавсумда анча ўсишга эришди. Қўллаб қувватлаган барча обуначиларимизга раҳмат. Сизлар билан биз бир оиламиз. Шундай қилиб мавсумни юроқи нуқтада якунладик!

Биз сизга имкон қадар бор этиборимиз билан ишлаб хабарларни етказиб туришга ҳаракат қилдик. Камчиликлар бўлса узр сўраймиз!

Мавсум якунланди. Ҳала Мадрид!

Энди бизни қайноқ трансферларга бой ёз кутмоқда😊

@madridist_muhammadyusuf

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.