Biznes-ombudsman


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil
https://biznesombudsman.uz/
facebook.com/biznes.ombudsman
instagram.com/biznes_ombudsman

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👍 Байрамингиз билан, азиз аёллар!

Баҳорнинг илк гўзал айёмида сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик ва дилларингизга шодлик тилаймиз.

Гўзаллигингиз дунёни безайди, меҳрингиз қалбларни илитади, ақл-заковатингиз эса жамият равнақига хизмат қилади.

Ишонамизки, сиз ўз олдингизга қўйган мақсадларга эришиб, юртимиз ва жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшасиз.

Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин, муҳтарама аёллар!


Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Аёл тадбиркорларимиз ўтган йили 81 триллион сўмлик маҳсулот яратиб, 450 миллион долларлик экспортни амалга оширган

Бугун, 7 март куни Тошкент шаҳридаги Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари сўзга чиқиб, Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий табриклади.

Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, десак, тўғри бўлади.


👍 Нутқнинг тўлиқ матни билан сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Сирдарёда томорқалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, камбағалликни камайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилоятида томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, аҳолининг кундалик муаммоларини ўрганиб ҳал этиш, шунингдек, ҳар бир хонадонни "Обод хонадон" мезонларига етказиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Бизнес-омбудсмани ўринбосари Жамшид Урунов Сирдарё вилоятида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Учрашувлар давомида уларнинг муаммолари, таклифлари ва фикрлари ўрганилиб, мутасадди раҳбарларга уларни ҳал этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Аёл – матонат, эзгулик ва муҳаббат тимсоли!

Бугун Бизнес-омбудсман девонида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан муҳтарама аёллар эътироф этилди.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари ўз чиқишларида девон фаолияти ривожига улкан ҳисса қўшаётган жамоанинг нафис вакилларини байрам билан самимий қутладилар. Ҳар бир аёлнинг, уларнинг касби ва ёшидан қатъий назар, жамиятимиз ва оиламиздаги беқиёс ўрни алоҳида таъкидланди.

Азиз аёллар, мунис оналар ва гўзал опа-сингиллар!

Сизларни гўзаллик ва нафосат, меҳр-муҳаббат байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Ҳар бирингизга оилавий хотиржамлик, баҳорий кайфият, сиҳат-саломатлик ва бетакрор аёллик бахтини тилаймиз!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Махсус иқтисодий ва саноат зоналар фаолияти ривожлантирилади

“Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-41-сон, 04.03.2025 й.) қабул қилинди.

👍 Фармонга кўра, 2025 йилда махсус иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

➡️махсус иқтисодий зоналарда 2,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 4,3 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда таъминлаш ва 12 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш;

➡️саноат зоналарида 800 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 512,2 миллион АҚШ долларига етказиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 1,8 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда таъминлаш ва 17 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш.

👍 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биласизми?

👍Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилишда ҳуқуқбузарлик учун жарима тўлашда қандай имтиёзлар мавжуд?

👍 "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги" Қонуннинг 55 -моддасига кўра, жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган ҳамда лицензияни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки хабарнома юбориш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилинган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Дилмурод Касимовга янги масъулиятли вазифада улкан зафарлар тилаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан, адлия катта маслаҳатчиси Касимов Дилмурод Султанмуратович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дилмурод Касимов 2017 йилда Бизнес-омбудсман институти ташкил этилганидан буён ушбу лавозимда самарали фаолият юритиб келди.

Ҳурматли Дилмурод Касимовга келгуси масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан зафарлар, сиҳат-саломатлик ва омад тилаймиз! Уларнинг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги фидокорона меҳнатлари ва юксак профессионализми келгусида ҳам юртимиз равнақига хизмат қилишига ишонамиз.

Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
"Коррупцияга қарши курашда барчамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, янада катта ижобий самарага эришамиз.

Шу боис, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак.


Бугун сизлар билан бирга белгилаб олинган барча вазифалар айнан ана шундай руҳда ишлаб, аниқ натижага эришишга қаратилган.

Сизлар бу ҳақиқат ва талабни чуқур англаб, уларни амалга оширишда алоҳида жонбозлик кўрсатасиз, барчага намуна бўласиз, деб ишонаман
",

- деди Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.

Йиғилишда парламент аъзолари, турли соҳа ва ҳудудлар вакилларининг фикр ва таклифлари, мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X


👍 Манфаатлар тўқнашуви, қиммат нархда товар сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш асосан давлат харидларида кузатилаётгани кўрсатиб ўтилди

Умуман, тўғридан-тўғри сотиб олса бўладиган 50 дан ортиқ товар ва хизмат турлари бор. Лекин бирорта раҳбар буни рўйхатдан чиқарайлик, ҳамма танлов қилиб олсин, нарх арзон бўлади, деган таклифни билдирмади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатасига парламентнинг бюджетга масъул қўмиталари билан биргаликда тўғридан-тўғри харидларни 2 карра қисқартириш топширилди. Йил якунигача сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, бу борада Эксперт комиссияси тузилади. Ушбу комиссия илғор тажриба асосида давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратиб, ундаги маълумот янгиланиб турадиган тизим қилади.

Бунда, давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ўртача бозор нархидан кўпи билан 20 фоиздан ошмаслиги шарт. Ушбу талабни бузганлик учун қонун билан жавобгарлик ва жарималар жорий қилинади.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинаётган товарларни ҳам тартибга солиш вақти келгани таъкидланди. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилиши белгиланди.

Келгусида давлат идораларининг харидларида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган транспорт ва мебелга устуворлик бериш зарурлиги қайд этилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Туманда жиноятчиликни жиловлашга ҳоким бош бўлиб, барча ишларни мувофиқлаштириши, унинг бу борадаги ўрни ҳеч қаерга йўқолмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳар ҳафтада прокурор ва ички ишлар бошлиғи билан ҳудуддаги вазиятни муҳокама қилиб бориши шарт ва зарурлиги қайд этилди.

Бош прокуратура, Ички ишлар, ДХХ академиялари, Юридик ва Жамоат хавфсизлиги  университетларига жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳудуд ва соҳалар бириктирилган эди. Лекин улар криминоген вазият мураккаб маҳаллаларга олимларини юбормаётгани, ушбу маҳаллаларни намунали қилишда жонбозлик кўрсатмаётганига эътироз билдирилди.

Миллий кенгаш ҳар чоракда ушбу олийгоҳлар раҳбарларидан ҳам ҳисобот сўраб бориши кераклиги таъкидланди.

Умуман, Сенат камида 1 та ҳудудда жиноятчиликни кескин қисқартириш бўйича, Қонунчилик платаси эса камида 1 та соҳада коррупцияга барҳам бериш бўйича таклифлар бериб бориши бу борадаги ишлар натижадорлигини янада оширишига ишонч билдирилди.

Бундан буён, вазир ва ҳокимлар лавозимга қўйилишидан олдин коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ режасини парламент ва маҳаллий кенгашлар олдида ҳимоя қиладиган тизим жорий этиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|X


👍 Солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди

Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 миллиард сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган.

Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди. Нима учун буни айтяпман? Чунки жиноятчилик жилови маҳкам бўлган, хавфсиз жойга инвестор кўпроқ маблағ киритади, одамларимизнинг ишончи янада ортади.


Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Камбағаллик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик бўйича ислоҳотлар ҳар бир инсонга етиб борадиган иш ташкил этилмоқда. Энди бу иш услуби туман ва маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича ҳам жорий қилинади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 6,5 минг турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва олиб киришда тадбиркорларга мувофиқликни баҳолаш мажбурияти юкланган

Ҳар йили бизнес муҳитини яхшилаш, инвестиция жалб қилиш, янги иш ўринлари яратишда бюрократия ва тўсиқларга барҳам бериш бўйича ўнлаб қарорлар қабул қилинмоқда.

Масалан, 6,5 минг турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва олиб киришда тадбиркорларга мувофиқликни баҳолаш мажбурияти юкланган. Шундан 3 минг 700 турдаги товар бўйича ҳар бир партияга алоҳида сертификат олиш шарт.

Шундай рўйхатлар санитария, карантин, ветеринария идораларида ҳам бор. Божхона эса бу рўйхатларни ҳаммаси билан ишлайди.

Тадбиркорларни қийнаб, коррупцияга омил бўлаётган бундай рўйхатларни қисқартириш бўйича бу идораларнинг комплаенс ходимлари ҳеч қандай таклиф бермаган.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш, 160 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорларга “халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Хусусан, 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш, 160 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди.

Натижада 200 мингга яқин янги тадбиркорлар бозорга кириб келди. Чет эл иштирокидаги корхоналар қарийб 5 карра ошиб, 23 мингга яқинлашди. Электрон давлат хизматлари сони 15 карра ортиб, 721 тага етди, улардан фойдаланувчилар эса 11 миллиондан ошди.

Олдинги 25 йил давомида бу тушунчалар бизга ёт эди. Кўриб кўрмасликка олинарди. Буларни ҳеч бири ўзидан-ўзи бўлгани йўқ. Ҳаммасига машаққатли меҳнатимиз билан эришдик.

Энг муҳими – буларнинг ҳисобига аҳоли, тадбиркорлар, хорижий ҳамкорларимиз, халқаро ташкилотлар ва инвесторларнинг ислоҳотларимизга ишончи мустаҳкамланди.

Сўнгги етти йилда 120 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киргани, иқтисодиётимиз 2 карра ўсиб, ўтган йили 115 миллиард долларга етгани бунинг яққол исботи эмасми?


Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👍 Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди

Янги қонунга (ЎРҚ-1042-сон, 03.03.2025 й.) кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.

➡️ Ўлчами 500 кв.метр ва ундан ортиқ қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларини бартараф этиш талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солинади.

➡️ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрорланса, жарима миқдори БҲМнинг 50 бараварига (18 млн 750 минг сўм)ча кўтарилади.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биласизми?

👍Кичик корхонанинг ходимлар сони белгиланганидан ошиб кетса, кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлардан маҳрум этиладими?

👍 Агар микрофирма ёки кичик корхонанинг ходимлар сони белгиланган ўртача йиллик сонидан ортиб кетса, у ҳолда оширилган давр учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади.

👍Шу билан бирга, қуйидаги ҳолларда ходимлар сонининг оширилишига рухсат берилади:

👍 Агар микрофирма ёки кичик корхона касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ёки олий таълим муассасалари битирувчилари билан шартнома тузса, ходимлар сони 50 фоизгача ошиши мумкин.

👍 Агар кичик корхона уйда ишловчилар (касаначилар) билан шартнома тузса, ходимлар сони 30 фоизгача ошиши мумкин.

👍 Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрида эълон қилиниши ва доимий равишда янгиланиб борилишини ҳам таъкидлаш жоиз.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


#1_мартдан...

👍 Экспортда кирим ҳужжатлари энди электрон шаклда расмийлаштирилади

👍 2025 йил 1 мартдан экспорт қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан харид қилган корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда солиқ органлари маълумотлар базасида акс эттирилиши солиқ солиш мақсадларида кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.

👍 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!

Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍Инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф солувчи омилларни аниқлаш тартиби қандай?

ПФ-132-сонли Фармонга кўра, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига киритилган омиллар асосида йўл қўйилиши белгиланган.

Суд тартибида ва қонунда белгиланадиган асослар бўйича тўхтатиб туриш ҳолатлари бундан мустасно.

Шу боис назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин бўлган эҳтимолий омиллар аниқланади.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


#1_мартдан...

👍 Ногирон болалар учун кундузги парвариш хизмати ишга тушади

👍 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.

Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.

👍 Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!

Бизни ижтимоий саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


👍 Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги "Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-35-сон Фармони қабул қилинди.

👍 Мазкур Фармонга мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар, айрим хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ташкилотларига берилган эксклюзив ҳуқуқлар қайта кўриб чиқилди.

Эксклюзив ҳуқуқлар чекланиши:

➡️2025 йил 1 апрелдан бошлаб эксклюзив ҳуқуқлар фақатгина қонунлар ва Президент фармонлари билан, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши белгиланди.

➡️Эксклюзив ҳуқуқларнинг берилиши конституциявий тузумни, аҳоли соғлиғини, мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, табиий офатларнинг олдини олиш каби мақсадлар билан чекланди.

➡️Шунингдек танлов (тендер) асосида тақдим этилган лицензиялар эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилмайди.

👍 Батафсил сайтда танишишингиз мумкин.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👍 Ҳафта давомида қабул қилинган тадбиркорликка оид асосий қонун ҳужжатлари

👍 “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-26-сон, 21.02.2025 й.) қабул қилинди.

➡️"Янги Ўзбекистон" ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойлар қурилишида иштирок этувчи қурилиш ташкилотлари молиявий қўллаб-қувватланади.

👍 “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-78-сон, 27.02.2025 й.) қабул қилинди.

➡️Президентнинг 2022 йил 27 январдаги ПҚ–104-сон қарорида назарда тутилган хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.