Битта бўлсин!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сарказм, ибратли, хаётий, танқид ва хаказолар... Постларнинг барчаси ҳам ҳаётий эмас ва мен билан боғлиқ эмас. Манбасиз пост олсангиз, рози эмасман.
Эга: @xojimurodabdinazarov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Биздаги энг аҳмоқона стереотип: ёши катта одам ҳар доим ҳақ бўлади.

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Ўғлининг сигарет чекиб турганини кўрган ота, чекиш ўғлининг нафақат ўпкасига, балки белига, қўлига, кўзига зарар эканлигини исботлаб берди...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Одамлар орасидан "ОДАМ" изладим...

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Дийдор ғанимат дўстим...

Умр ўтар шошқалоқ,
Вақт дўст бўлмас ҳеч ўртоқ.
Йўқлаб қилгин қўнғироқ,
Дийдор ғанимат дўстим.

Бугун бормиз эрта йўқ,
Ишим кўп деб қилма дўқ.
Дўст ачитиб отдим ўқ,
Дийдор ғанимат дўстим.

Ўзинг олма ҳеч тортиб,
Рўзғор ташвиш иш бор деб.
Вақтинг ажрат бир ортиб,
Дийдор ғанимат дўстим.

Дўстлар группасига юбориб қўямиз.

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


#лайфхак

"Биз ёшлар..", "биз катталар..", "биз эркаклар..", "биз аёллар.." демасдан ўзингизнинг номингиздан гапириб қўяверсангиз ҳам бўлаверади...

Yangi Konfutsiy:👇🏼
😄 @xojimurodabdinazarov

🛹@bittada


Синфдош дўстлар даврасида энг яхши суҳбатлар эсинглардами жумласи билан бошланади.

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


#ҳаётий

Хирург шогирдига
- Беморга скалпелни чуқур ботирма, столни чизиб қōясан..

🛹@bittada


ㅤㅤㅤҚизлар ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ ㅤЙигитлар

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Ипҳоне 16 олмоқчиман, тавсияларингизни айтсангиз..
Масалан, пулни қаердан топгансиз?


🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди деб ўйлайдиган бўлсангиз, демак , сиз шунчаки пулни тўғри сарфлашни билмайсиз.

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


#ҳаётий

Дарахт бир жойда кўкаради деган гап дарахтларга айтилган, одамларга эмас.
Бир жойда тўхтаб қолманг!


🛹@bittada - жойига урадиган канал!


ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА МУҲИМ ОМИЛЛАР.

😊 Ўрнак бўлинг!
Ўзимиз ҳунук, қўпол сўзларни ишлатиб, фарзандимизга бундай ёмон гапларни гапирмаслигини таъқиқлаб, натижага эриша олмаймиз.Ўзимиз кечгача телефон ва телевизордан бўшамай, унга дарс қилиб, китоб ўқиши кераклигини уқтириб бўлмайди. Ўзгаришни ўзимиздан бошлаймиз.

🙂 Айбингизни тан олинг!
Бирор ишда хато қилсак, бошқа нарсаларни рўкач қилмай, айбимизни тан олишимиз керак. Шунда бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони такрорламасликни ўргансин.

🤗 Болани эркалатишдан қўрқманг!
Етти ЁШГАЧА эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. (тарбиясизлик бошқа нарса). Эркалигини янги ўйинчоқлар, кўнгли тусаган нарса билан эмас, меҳримиз билан қоплашимиз керак.

🙏 Кечирим сўраш...
Баъзан болага нисбатан ноҳақ бўламиз. Буни у ҳам билади. Шунда боладан кечирим сўрашдан қўрқмаслик керак. У ҳам меҳрлироқ бўлишни ўрганади. Кечирим сўраш катта ютқизиқ эмаслини кўради.

🤗 Болани ўпинг!
Фарзандимизни кўпроқ қучоқлаб, ўпиб, меҳримизни билдиришимиз керак. Бу унга руҳан жуда муҳтож.

🙇‍♂ Сабрли бўлиш...

Биз кўпроқ болани инжиқлигини кўтаришга, саволларига жавоб беришга, болага ҳос қилиқларига сабримиз етмай, ўзимиздан нари қилишга харакат қиламиз.Аслида биз қилаётган кераксиз юмушларимиз кўп. Улардан вақтни ажратиб, бола учун сарфлаганимиз фойдалироқ. Сабр билан ёндашиб у билан бирга бўлсак,болажонлар бизни фақат суюнтираётганини кўрамиз.

Булар келажагимиз бўлган болажонлар тарбиясида уммондан бир томчи холос. Худо хохласа биз ҳаммасини уддалаймиз😊

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ибрат

Шундай пайтлар бўладики, ҳатто яқинларинг ҳам мусибат ичида ташлаб қочишади. Фақатгина ўзингга ишониб, омон қолишинг мумкин.

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Қалбингга эргаш, лекин
ақлингни ҳам ёнингга ол.

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Эй деди, радаринггаям деди. Камераларинггаям деди. Ва ҳатто "Nexia 3"инггаям деди... Айниқса козёлларингга деди. Қўрқмади...

Шартта эчкини портретини номерга ёпиштириб, йўлга чиқди-кетди...😂

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


МАШҲУР БОКСЧИ МУҲАММАД АЛИНИНГ ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ БОРАСИДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАРИ:

1.
Ёш – нисбий тушунча. Ўзингга неча ёш берсанг, сен ўша ёшдасан.

2. Мен бошимдан ўтказган энг машаққатли жанг 1- хотиним билан бўлган. Ҳаётда рақиб танлашда адашсанг ҳам, жуфт танлашда адашма!

3. Машқлардан чарчардим. Лекин ўзимга "Тўхтама! Ҳозир азоблансанг ҳам ҳаётингни кейинги қисмида чемпион бўлиб яшайсан", дейишни канда қилмадим.

4.Кўпчиликни олға боришдан чўчитадиган омил, бу – эътиқоднинг пастлигидир. Мен эса эътиқодим туфайли ўзимга ишонаман.

5.Таваккал қилишга журъати етмаган одам ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди.

6. Чемпионлар машқ залларида етишиб чиқишмайди. Улар аввало ўзларининг қалбларида кучли хоҳиш, орзу ва ғалаба оғушида туғилишади.

7. Бирор жойингиз оғриётган бўлса бу ҳақда ҳеч кимга гапириб юрманг. Чунки, айнан ўша оғриқли нуқтангизга зарба берадиганлар албатта топилади.

8. Муносиб жавобинг бўлмаса, сукут олтинга тенг эканини унутма.

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аёлни соғлом, ёш ва бахтли бўлиб юриши унинг турмуш ўртоғига боғлиқ экан!

Аёлни севиб, уни қадрласа касал ҳам бўлмас экан.

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Чет элда бу расм кимдир ўғриликка тушаётганини англатади. Бизда эса банкдагилар кредитни сўраб келганини...

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Кичкинтойларнинг “нима учун” босқичида сиз аслида қанчалик оз нарса билишингизни англайсиз..

🛹@bittada - жойига урадиган канал!


Эр-хотин суҳбатидан:

• Дадаси агар гўзал бўлиш жиноят бўлганда, мен бир умрга қамалиб кетган бўлардим-а?

• Ҳмм, қилмаган жиноятинг учун туҳматга қолиб қамалган бўлардинг...😃

🛹@bittada - жойига урадиган канал!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.