🇺🇳
ОАВ: “Толибон” Афғонистондаги БМТ ходимларидан соқол қўйиб юришни талаб қилмоқда"Афғонистон Эзгуликларни тарғиб қилиш ва иллатларни олдини олиш вазирлигининг Ҳирот вилоятидаги расмийлари шундай ташаббусни илгари сурмоқда", деб хабар беради маҳаллий Аmu телеканали манбаларига таяниб.
Маълумотларга кўра, “Толибон” расмийлари 8 феврал куни Афғонистоннинг Эрон билан чегарадош Ислом-Қалъа шаҳридаги Халқаро миграция ташкилотининг қочқинларни қабул қилиш марказида ишловчи ходимларни соқол олдириш ёки қисқартириш жазога сабаб бўлишини айтиб, бундай иш қилганлар ҳибсга олиниши ҳақида огоҳлантирган.
Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, “Толибон” ҳукумати Афғонистондаги давлат идоралари ходимларига соқол олишни тақиқлаган.
Маълумот учун, Афғонистонда Эзгуликларни тарғиб қилиш ва иллатларни олдини олиш вазирлиги 2021 йилда “Толибон” ҳокимият тепасига келгач ташкил этилган.
Интернет магазин
@Zorro_MagazinКанал👉 @Birinchi_uz1