ЙТҲ йўл носозлиги сабаб содир бўлса кўрилган зарар тўлаб берилади
Агар йўл транспорт ҳодисаси йўлнинг носозлиги сабабли содир бўлса ҳайдовчи (!) бу ҳақда мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда мурожаат Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганилади ва хулоса берилади. Агар
ЙТҲга йўл носозлиги сабаб бўлганлиги тўғрисида хулоса қилинса
кўрилган зарар суд томонидан ҳодиса юз берган йўлни балансда сақловчи ташкилот томонидан
қоплаб берилади, деб
маълумот бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Шу фурсатдан фойдаланиб, каналимиз аъзоларига ушбу масаланинг
ҳуқуқий асоси борлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги
қонуннинг 17-моддасига кўра автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Яна бир муҳум маълумот: автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар деганда
нафақат ҳайдовчи, балки
йўл ҳаракати иштирокчилари ёки ажратилган минтақа ҳамда йўл бўйи минтақаси доираларида белгиланган тартибда рухсат этилган фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.