#Саховат
Бугун биз синовли ва масъулиятли бир даврни бошимиздан кечирмоқдамиз. Бутун курраи замин коронавирус пандемиясига қарши курашмоқда. Республикамизда ҳам бу вирусни тез кунларда бартараф этишимиз, яна олдинги тинч, осуда кунларимизга қайтишимиз учун барча чоралар кўрилмоқда.
Юртдошларимиз орасидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар бугун ҳар доимгидан-да кўпроқ эътиборга, кўмакка муҳтож. Шу боис ҳам эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Бекобод шаҳрида “Саҳоват ва кўмак” хайрия жамғармаси ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими ходимлари ҳам хайрли ишларни давом эттирган ҳолда хайрия жамғармасига 1(бир) млн сўм миқдоридаги маблағни ўтказиб берди.
Доно халқимиз: “Тома-тома кўл бўлур”, деб бежизга айтмаган. Ҳар биримиз, ҳаммамиз бирлашиб, ўз имкониятимиздан келиб чиқиб, яхшилик қилишга, меҳр улашишга шошилайлик!
Бекобод шаҳар ХТБ
Бекобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ваҳимасиз_карантин
#уйда_қолинг
t.me/bekobodshaharhokimligi
www.facebook.com/bekobodshaharhokimligi