#Саҳоватпеша_устозлар
Шаҳримизда “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнидир” шиори остида олиб борилаётган меҳр-мурувват ва хайр-эҳсон тадбирлари кенг қулоч ёзмоқда.
Устозлар ҳар доим ўрнак, ибрат тимсоли бўлиб келишган. Халқимизнинг бошига тушган синовли кунларда улар буни яна бир бор исботлаб, саҳоват борасида намуна бўлишмоқда.
Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак раҳбарлари ташаббус билан чиқиб, шаҳардаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун умумий қиймати 500 минг сўм миқдоридаги 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди.
Бекобод шаҳар ҳокимлиги “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Коронавирусга қарши биргаликда курашамиз!
Бекобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ваҳимасизкарантин
#уйдақолинг
Telegram || Facebook