Босма нашрлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят, туман ва шаҳар газеталари таҳририятларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш, шу жумладан, компьютер қурилмалари билан таъминлаш учун вилоят ҳокимлигига
348 (уч юз қирқ саккиз) млн. сўм маблағ ажратилди.
P.s: Бу газеталарни қачонгача шундай йўллар билан асраб юрарканмиз-а? Ҳали мажбурий обуна, ҳали моддий-техник таъминот... Матбуотни қўллаб-қувватлаш ўз тасарруфидаги нашрларга обунани ташкил қилиш кўринишида давом этар экан, шахсан мен шу нашрлар халқ дардини ёритиш, ҳокимлик ёки бевосита ҳокимнинг бирор фаолиятини танқид қилишига ишонмайман!
Маълумот учун: Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари бошқаруви ва вилоят ҳокимлиги таъсисчилигидаги "Тошкент ҳақиқати", "Ташкентская правда", шунингдек, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир муҳаррирлигидаги "Адабиёт зиёси" каби газеталарга 6 ойлик обунани ташкил этиш учун 01.04.2022 йил куни вилоят ҳокимининг фармойиши имзоланган ва 949 (тўққиз юз қирқ тўққиз) млн. сўм маблағ ажратилган эди.