Карантиндаги тўй
Ёр уйига келинпошша
Ковид билан келибди.
Куёв тўра юрак ушлаб,
"Скорий" билан кетибди.
Аста-аста акса урар,
Тутиб турар йўталлар.
Нафас қисиб, иситмалаб,
Бало билан келибди.
Тўй оқшоми хонадонга
Вирус тарқаб бир зумда.
Гўё тўйга бир каламуш
Вабо билан келибди.
Тўёнага дугоналар
Минг сўм-минг сўм пул қўшиб,
Кислородный баллон деган
Савғо билан келибди.
Узукка кўз қўйган мисол
Маскачаси оғзида.
СЭСга бориб тестдан мусбат
Баҳо билан келибди
Блокатор кўз-кўз этиб,
Юрган экан бемаска.
Бошига дард қуши қўниб
Ғавғо билан келибди.
Бу даргохдан касал бўлиб
Кетиб қолма, эй Мўмин
Тўйга келган ўттиз киши
Жазо билан кетибди.
© Janob Satirik
@Bekobodhayoti
Ёр уйига келинпошша
Ковид билан келибди.
Куёв тўра юрак ушлаб,
"Скорий" билан кетибди.
Аста-аста акса урар,
Тутиб турар йўталлар.
Нафас қисиб, иситмалаб,
Бало билан келибди.
Тўй оқшоми хонадонга
Вирус тарқаб бир зумда.
Гўё тўйга бир каламуш
Вабо билан келибди.
Тўёнага дугоналар
Минг сўм-минг сўм пул қўшиб,
Кислородный баллон деган
Савғо билан келибди.
Узукка кўз қўйган мисол
Маскачаси оғзида.
СЭСга бориб тестдан мусбат
Баҳо билан келибди
Блокатор кўз-кўз этиб,
Юрган экан бемаска.
Бошига дард қуши қўниб
Ғавғо билан келибди.
Бу даргохдан касал бўлиб
Кетиб қолма, эй Мўмин
Тўйга келган ўттиз киши
Жазо билан кетибди.
© Janob Satirik
@Bekobodhayoti