Кеча болаларим билан "Адиблар хиёбони"да бироз айландик. Уларга Навоий, Бобур, Чўлпон, Қодирий кимлигини тушунтирган, бошланғич маълумотларни берган бўлдим. Улар бу боболаримизнинг буюк ёзувчи, шоир, мутафаккир, аллома, файласуф, тарихчи ва асосийси, миллатпарвар эканини билишади. Лекин болаларга айрим қўшимча билимлар ва деталларни билдириб қўйиш зарар қилмайди.
Жумладан, Қодирийнинг қатли ҳақида, уни кимлар қатл қилгани ҳақида ва умри сўнгги онлари қандай ўтгани ҳақида ҳикоя қилиб бердим. Ишонаман, уни кимлар отгани ва нега отгани ҳақидаги бу кичик ҳикоя уларнинг онгида қолади.
Бугун қанақадир бирбалолар куни эмас, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. Янаям аниқроғи, оддий Аллоҳнинг куни. Шуни ҳам билишсин болалар. Мактабу боғчадаги тарғиботу ташвиқотга алданишмасин.
Болаларга ўзликни сингдиришимиз керак. Миллиятни, сифоятни, қадриятни ўргатишимиз керак. Мен бу борада ўрнак эмасман, эҳтимол сустман, лекин ҳеч қачон кеч эмас. Кимлигини, кимлигимизни билиб катта бўлишсин.
P.S. - Ада, ҳақиқий Бобур шу, а?
- Ҳа, болам. Ягона ҳақиқийси шу. Қолгани фейк. Мен ҳам фейкман😉@boburakmalov