Postlar filtri


☝️Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:

"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


#Қиз_фарзанд

--Дадаси бундай қилманг
--3та қиза 3та қиз менга бу қизингни кераги йўқ қоч йўлимдан.
--йўқ қиз бола бўлса ҳам оллоҳ беряптику тирноққа зорлар қанча шуларни ўйласангизчи
-- йўлдан қоч.
Саид чақалоқни қўлига олиб чиқиб кетти. Моҳинур эса эрини ортидан йиғлаб қолди. Саид йўлда кетаркан уни қаерга ташлаб кетишни ўйларди. Шу пайт чақалоқ йиғлаб юборди. Чақалоқни йиғисидан Саидни бошига оғриқ турди. Шунда чақалоқни юзини очиб кўрди, не кўз билан кўрсинки....


Бахтли бўлиш сири.

Бир кишининг ўғли бўлиб, у: “Мен бахтсизман”, деб такрорлайверарди. Ота бахтли бўлиш сирини билиб келиш учун ўғлини даврининг энг катта донишманди ҳузурига юборди. Йигит чўлда қирқ кун йўл босиб, кўзлаган манзилига – тепалик устидаги ҳашаматли саройга етиб борди. Ичкарига кириб қараса, донишманднинг ҳузурига келганлар жуда кўп бўлиб, улар бир-бирлари билан суҳбатлашганча навбатларини кутишар эди. Ниҳоят йигит ҳам навбати келгач, донишманднинг олдига кирди ва бахтли бўлишнинг сирини сўради.

– Ўғлим, ҳозир сенга буни тушунтириб ўтиш учун вақтим йўқ, – деди донишманд. – Шунинг учун ҳозир чиқиб, саройимни томоша қил. Икки соатдан кейин ёнимга кел, қолганини ўшанда гаплашамиз.

Шундай дея йигитнинг қўлига қошиқ тутқазди, унга икки томчи ёғ томизиб, тайинлади: “Сайр давомида қўлингдаги ёғга ҳушёр бўл, тўкиб юборма!”

Йигит донишманднинг айтганини қилиб, қўлидаги ёғдан кўз узмасдан саройнинг ичкари-ю ташқари – барча жойларини айланиб чиқди. Икки соатдан кейин қайтиб келгач, донишманд сўради:

– Саройни кездингми?

– Ҳа, жуда катта экан, – жавоб берди йигит.

– Ўғлим, деворлардаги ажойиб суратларни кўрдингми? Гулзоримни, ундаги ранго-ранг гулу чечакларни-чи? Уларнинг хуш исларидан баҳра олдингми? Кутубхонадаги ноёб китобларга-чи, эътибор бердингми?..

Йигит бутун диққати қўлидаги ёғда бўлгани учун ҳам сайр давомида булардан ҳеч бирини кўрмаганини айтди. Шунда донишманд:

– Унда қайта чиқ ва атрофингдаги барча гўзалликларни яйраб томоша қил. Чунки ўтирган уйини яхши танимаган киши бахтнинг сирига ета олмайди, – деди ва бу сафар ҳам йигитнинг қўлига ёғ солинган қошиқни тутқазди.

Йигит энди саройдаги жамики нарсаларни, бутун гўзалликларни катта завқ ва ҳаяжон билан томоша қилди. Донишмандга ҳам таассуротларини ана шу мароқ билан ҳикоя қилиб берди. У гапини тугатгач, донишманд:

– Яхши, ҳаммасини кўрибсан, – деди. – Лекин мен сенга омонат қилиб берган ёғ қани?

Шундагина йигитнинг эсига тушиб, шошганича қўлидаги қошиққа қаради – ёғ тўкилиб битган эди. Донишманд эса табассум билан шундай деди:

– Хижолат тортма, ўғлим, бахтли бўлишнинг сири дунёни бор мўъжизалари, ҳаётни бутун гўзалликлари билан бирга кўра олишда. Агар киши жисмидаги қусурлар, ҳаётдаги етишмовчиликлар ҳақида ўйлайверса, худди сен қўлингдаги ёғ солинган қошиққа андармон бўлганинг каби ҳаёт гўзалликларидан бебаҳра қолаверади. Бахтли бўлиш сирини эса, қўлингдаги ёғ солинган қошиқни унутганингдагина тўла ҳис қила оласан!

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


👑 Bekalar Uchun 💕 dan repost
#ДИЛБАР

—Ойи, сизга нима бўляпти?
Руслан Дилбарни ёнига ўтирди.
—Кечадан бери хаёлингиз паришон.
Дилбарни, ишиб кетган кўзларига термулди.
—Яшашдан чарчадим ўғлим.
Дилбар Русланни қучоқлаб, яна йиғлашга тушди.
—Ундай деманг ойижон.
Руслан Дилбарни елкасини силади.
Ойи дадамни кечирасизми?
Нега кечирмаяпсиз?
Руслан шу пайтгача бермаган саволини берди.
—Мен уни, умуман кечира олмайман.
—Кечира олмайдиган даражада, нимадир қилдими? Қандай хафа қилди?
Руслан Дилбарни кўзларига қаради.
—Хафа қилмади...
Дилбар узоқларга термулди.
—Оёқ ости қилди, у мени қалбимни топтади, у менга хиёнат қилди.
Руслан, сабчиб ўрнидан турди.
—Бу нима деганингиз, ўртада бегона аёл киши борми?


👑 Bekalar Uchun 💕 dan repost
Баҳодир уйга секин кирар экан ҳеч ким йўқ.Иккинчи қаватга кўтарилиб Ифорани қидира бошлади.Ҳеч қаерда йўқ.Бир пас залда туриб қолди ва ёнидаги хонадаги овозни эшитиб эшикни секин очди.Очдию жойида қотиб қолди...
-Дадаааа...
-Баҳодир ўғлим...
Алишербой ўғлини келишини умуман кутмаганди.Тезда очиқ кўйлак тугмаларини қадай бошлади.
-Дада бу ерда нима қиляпсиз?Ифора билан сиз? Унга нима қилмоқчи эдингиз?Ойимга ҳиёнат қиляпсизми?
-Йўқ йўқ ўғлим.Мен қизга тегмадим.Хушдан кетган экан шунга бу ерга олиб келдим.
-Ёлғон гапирманг йигитларингиз Ифорани бу ерга олиб келганини кўрдим.Ниятингиз ёмонлигини ҳам билдим.Сиздай отам борлигидан нафратланаман.Ҳозир эса Ифорани олиб кетаман.
-Ўғлим...
-Мени ўғлим демангггг...сиздай отам йўқ...


👑 Bekalar Uchun 💕 dan repost
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky


АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА  ЭРИНИ ҲАММАГА КЎРСАТДИ...!!! 💍😊

😳ШОК КУЁВ КИМ ?

БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱

ТЎЙИ ЯҚИНДА БЎЛИБ ЎТГАНДИ

😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....

🔴КУРИШ УЧУН 👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🤓Savolni zóriii keldi
Bu savolni 10% odamlargina topa olarkan sizham sinab koʻring topa olasizmi 🧐

JAVOBINI BU YERDA ÓQING
👇🏻


Бола азиз...


Бугун бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Негадир, кўнглим ғаш тортди. Ёзгим келди.
Ёши етмишларга яқинлашиб қолган бир аёл машина йўлининг шундоққина ёнгинасида беш ёшлар чамасидаги қизчани етаклаб, тўғрироғи, судраб келяпди. Қизча кўчани бошига кўтариб ариллаб, аёлнинг қўлидан чиққудек бўлиб машина йўлга қараб отилиб кетяпди.
Бувиси бўлса керак, қизчага кучи етмаяпди.
—Қўйвор қўлимни, қўйвор! Қўйвор деяпман. Қизчанинг тили буррогина. Ора-сира иккинчи қўли билан бувисини калтаклашнинг ҳам уддасидан чиқяпди. Йиғлаб-йиғлаб, ортида "Корзинка"  деган ёзув кўриниб турган йўловчи машиналар тўхтайдиган жойга келиб қолди.

Шу ерда турган ҳайдовчилардан бири:
—Хола, бу нимага йиғлаяпди? — деди куйиниб . Терлаб, бошидаги рўмоли қийшайиб кетган аёл асабий жавоб берди.
—Мармелад оберасан, дейди. Пулим йўқ эди, қани гапга тушунса!
—Юр, мен олиб бераман! —деди сотувчи йигит "Корзинка" га ишора қилиб.
—Бормайман, керакмас! Қизча энди ўзини ерга отиб йиғлай бошлади. Йигит индамай супермаркетга кириб кетди. Кузатиб турибман, қизчанинг  овози бирдан  ўчди. Ўзи мактаб шовқинидан зўрға қочиб чиққанман. "Дод" деб юборай деётгандим. Қувгина қизалоқ хўрсинганча икки кўзини дўкондан узмай, саховатаеша йигитни кутди. Бувиси бечора ҳам  бироз тин олди. Кейин бегона одам олиб чиққан ширинликни кўтариб, раҳматни ҳам насия қилиб, бувисининг қўлидан тутганча йўлга тушди...

Кўп нарсани ўйладим. Биз мактабда ўқиган вақтимиз ўртоғимиз овқатланса, тескари қараб турардик. Ҳозир кимдир синфга қадоқланган қоғозда қотган нон олиб кирса, ҳамма шу боланинг бошига бориб олади, кейин тугатмагунча қўймайдилар.
Назаримда, ёш оналар болаларнинг барча истакларини амалга ошириб худбин қилиб қўймоқдалар. Энг ёмони ўғли ёмон ўқиса ҳам, тўполон қилса ҳам ўртоғини айблайдилар. Боласининг айби кўзига кўринмайди. Узоқлашиб кетдим-а?!

Бир танишимиз ҳикоя қилиб берганди.
"Дадам билан меҳмонга бордик. Уй эгаси кесма лағмон қилган экан. Бизга нотаниш таом бўлгани учунми, ака-ука роса едик, бир пайт қарасам, дадамнинг қоши чимирилиб кетяпди, секин қўлимни тортдим, укам эса охиригача **** қўйди. Ўша куни уйга қайтгач, отам онамга кесма лағмон қилдирди ва укам иккимизга мажбурлаб едирди. Ёмасак, бошимизда ҳивчин кўтариб турдилар.
—Бўлди, дадажон, бошқа еёлмаймиз, —деб зорландик ҳамки кўнмадилар. Укам иккимиз кечаси билан қусиб чиқдик, аммо меҳмонга борсак, одоб сақлаб ўтирадиган бўлдик!"

Бу—масаланинг биринчи томони!
Бошқа томондан қаралса, ёши улуғ аёлга шу кичкина қизчани қўшиб юборишнинг ўзи аҳмоқлик.  Бу аёлнинг ўзига бир қаровчи керак ҳозир. Совуқ кунда қора терга тушиб бола овутаётган аёлнинг келини энг ёмон келин бўлса керак! Яна билмадим.
Келинг, бола тарбияси ҳақидаги, ўз фикрларингизни ёзинг, зора кимгадир ибрат бўлса.
Аллоҳ бизни яхшиликларга сабабчилардан қилсин.

Феруза Салходжаева

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳


Ошхонада куйманаётган онасини кўрди.
— Ойи, анови чорпаяда ўтирган киши ким? – деди эшикдан кирар кирмас.
Онаси қизини кўриб шошиб қолди. Шунда Меҳри онасининг ёш тўла кўзларини кўрди.
— У нотаниш киши эмас… сенинг отанг…
Меҳри отаси борлигини билар, аммо ҳеч қачон онасидан «Отам қаерда?» деб сўрамаганди. Онаси опалари билан уни қийналиб ўлғайтираётганини билар, бир дардига ўн дард қўшишни истамасди. Қўни қўшнилардан отасининг бошқа оиласи борлигини ҳам эшитганди.
Кечқурун бир дастурхон атрофида йиғилишди. Аммо гап гапга қовушмас, орага ноўнғай сукунат чўкарди. Бирдан Мансур ҳамма иродасини йиғиб гап бошлади:
— Ўғил, ўғил, деб сени қон қақшатдим, Матлу. Худо ҳам мени ўша ўғил билан қон қақшатди.
Бу ҳовлининг янги аъзосига айланган куёв қайнотасининг гапларидан хижолат чекар, ўрнидан туриб кетишга эса истиҳола йўл бермасди. Меҳри энди отасидан кўзини узмас, юз ифодасидан унинг ҳисларини билиш қийин эди. Матлуба ерга қараганча, қимир этмай ўтирарди.
— Ўғилли бўлдим. Ўниб ўсди, ўлғайди. Бироз саёқлиги бор эди, унча эътибор қилмадим, ўғил бола, деб оқладим. Адашган эканман, бир кун келиб қўл кўтарди, сўнгра эса калтаклашни одат қилиб олди. Аввалига «Нега бундай бўлди?» деб кўп кўйиндим. Кейин сен ақлимга келдинг, Матлу! Сени қон қақшатганларимни эсладим, қизларимни эсладим. Кеч бўлса да, эсладим…
Меҳри опа бизнинг мактабда ишларди. Онаси Матлуба ая анча йил аввал оламдан ўтган, Мансур ота эса соқоллари оппоқ нуроний ва файзли бобо бўлиб қолганди. У кишини мактабдан қайтишимда кузатишни яхши кўрардим. Ҳали қўлида токқайчи, ҳали кетмон билан ишдан бўшамайдиган бу кишининг бирор марта гапирганини эслай олмайман. Ҳар доим боши эгик, кўзлари ерга қараб турарди. Мансур бобонинг сокин чеҳрасига қараганим сари ҳеч қачон жаҳли чиқмаса керак, деган фикрга келардим. У кишининг ҳаётини ҳикоя қилиб беришганда яхшилик ҳақидаги хаёлларим чилпарчин бўлганини ҳис қилганман. Аммо беайб Парвардигор, дейдилар.

Кавсар АСҲОБОВА.

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


Қизларидан воз кечган ота...

Иккинчи марта ҳомиладор бўлганида, ўғил туғиш учун ким нима маслаҳат берса, барчасига амал қилди. Амал бошқа, тақдир бошқа экан.
Учинчиси ҳам қиз туғилганда эрининг фиғони фалакка чиқди. Аввал «аяжониси» бўлган Матлуба, энди «Матлу! Қайси гўрдасан»га айланди. Баъзан ўзи ҳам ҳаётда яшаяптими ёки жаҳаннамдами, фарқига бормас даражага етди. Гўё онаси уни азоб учун туққан эди. 
Мана яна бир умид, яна бир тўққиз ойлик интизор кутиш...
Қорни дўппайганга қадар ҳомиладор эканини ҳаммадан беркитди. Худди кўз тегишидан қўрққан оҳудай, кечалари Худога нола қилиб эри учун лочин ўғил тилади.
«Ҳолва экан, қоқиндиқ, кутганингиз нима эди?» — чақалоқ йиғиси аралаш келган овоз орзуларини чил чил қилди. Эри, ҳатто, бир бор келиб сўрамади ҳам, туғруқхонадан армонга айланган орзулари устидан ёлғиз ўзи қадам ташлаб чиқди.
Салом, ёлғизлик!.. Бирин кетин туғилган тўрт қиз бир бирини сочини тортиб, қиқиқирлашиб ўсишарди. Матлуба уларга тикилар экан, кечқурунги совуқ тўшак ҳам, кунларни тунларга улаган жияк, кашталари ҳам барчаси ёдидан чиқарди.
Яқинда қулоғига чалинди. Эри ўз орзусига етибди. Мана, энди унинг лочин ўғли бор. Қизларининг укаси бор. «Бир бора бўлса ҳам келиб кўрмади я шу Меҳрини...» — ичи зил кетди Матлубанинг.
Умр ўтади, дардлар секин аста унут бўлиб, уларнинг ўрнини қувонч ниҳоллари эгаллайди. Мева бера бошлаган ёш дарахтларни кўрганда қалб хурсандликдан ёрилай, дейди ю, «Ўша кунлар бўлмаганда, бу кунларнинг қадри шундай ширин бўлармиди?» деган фикр ўтади хаёлдан.
Тўйнинг ширин ғала ғовури. Матлубанинг уйида яна бир хавотирли кутиш, «Келармикин? Таклифномани қўлига бердингми, Мурод?» деб сўрайди у укасидан. «Опа, нима мунча кутдингиз а? Келмаса келмас! Қўлига бердим, айтдим ҳам. Агар сизнинг илтимосингиз бўлмаганда, шу одамни юзига ҳам қарамасдим. Биз бормиз ку ёнингизда. Битта тоға еттита отанинг ўрнини босади. Қизингизнинг бир эмас, учта тоғаси бор. Хавотир олаверманг”.
«Дадангнинг оёғини ўпиб, остонадан унинг дуоси билан кетиш насиб етмабди сенга, қизим. Кечир мени...» — дейди Матлубанинг кўз ёшлари. Ҳарир либосда, юзида назокат, қизлик малоҳати барқ уриб турган қизининг юзларидан ўпаркан, унинг кўз ёшлари билан қоришиб, «Онажон, йиғламанг...» сўзлари дардларини ортга чекинтиради.
«Ҳа, мана энди қизлардан ҳам тинчидингиз, эгачи. Бемалол оёқ узатиб ўтирсангиз ҳам бўлади. Шу Меҳрингиз бирам чиройли келин бўлди ей», дейди қўшниси.
Бир бирига меҳр билан қараган қизи ва куёвини ҳар тонг ишга кузатар экан, «Худо назардан сақласин!» дея туф туфлайди Матлуба.
Дарвоза таққилади. «Ҳозир», дея эшикка йўналди аёл. 
Қаршисида юзлари кўкариб, моматалоқ бўлган қари киши турарди. «Гадоймикин?» — ўйлади Матлуба. Гадой деса, кийимлари туппа тузук.
— Матлу... — таниш овоз, қалбининг бурчак бурчагида тирилиб қайтган узун йиллар хотираси.
— Мансур ака?
— Уйга киришга изн берасанми? 
Аёл аста чекинди. Мансур ҳовлига кирди, атрофга қаради.
— Қизларинг йўқми? — худди йиллар ўтмагандек сўради Мансур. 
— ...
— Менга бундай қарама, Матлу... Биламан, уларнинг энди ўз уйлари бор. Кўчанинг нариги тарафида анча кузатдим. Куёв билан қизинг кетгандан кейин дарвозани таққилатдим. «Бу ким?» деган саволни ўз қизимдан эшитишни истамаганим учун балки шундай қилгандирман. Бош эгиб келганим, айбимни тан олганимнинг белгиси. Мени ҳайдама, хор бўламан!
Дарсларини тугатиб, Меҳри уйга қайтди. Дарвозанинг очиқ турганини кўриб ҳайрон бўлди. «Қўшни кирган шекилли» — хаёлидан кечди унинг. Ҳовлига кираркан, чорпояда ўтирган нотаниш кишига кўзи тушди. Каловланиб, нима дейишни билмай қолди да, сўнгра:
— Ассалому алайкум, — деди.
Нотаниш киши унга узоқ ва мунгли қараб турди, ҳатто Меҳрига унинг кўзлари ёшга тўлгандай туюлди.
— Ваалайкум ассалом, қизим, – деди.
Меҳри нима қиларини билмай ошхонага ўтди. Ичида онасига деди: «Оҳ, онам а, одам шунчалар ҳам раҳмдил бўладими?»...........


Бўлган воқеа: Қайноғасини севиб яшаган келин

Ўттиз беш йил олдин сочлари жамалак қиз эдим. Ўшанда ўнинчи синфни энди тугатган, ўн еттига тўлиб-тўлмагандим. Туман марказида яшардик, ўқишга имконим бор эди. Бироқ отам мени ўқитишни истамади. Оилада олти қиз эдик. Мен энг каттаси эдим. Улар мени узатишдан ўзгасини ўйламасди. Шундай бўлди ҳам. Совчилар келиши тўхтаб қоладигандай шошишарди. Бир куни онам келган совчиларни қайтарди. Улар қайта-қайта келаверишди, келаверишди. Ахийри ўғли билан учрашишга онамни кўндиришди. Учрашувга чиқдим. У пайтлар тўйдан олдинги учрашувлар урф эмасди. Кўпчилик қизлар номус қилиб бўлажак турмуш ўртоғини кўрмай розилик берар, суратини бир кўриб ё кўрмай тегиб кетаверарди. Шу боисми, кўришишимиз узоғи билан беш дақиқага чўзилди. Суҳбатлашиш, яхшироқ танишишга вақт, имкон қайда дейсиз. Бир-биримизни кўришга зўрға улгурдик. Етиб боргунгача оёқларим қалтирай бошлаганди, қаттиқ ҳаяжонланардим. Айтилган жойда бўйлари баланд, келишган бир йигит кутиб турарди. У ўзини Асқар деб таништирди. Қайтиб қарашга юрагим бетламади. Титроғимни сездириб қўймай дедим. Тезда хайрлашдик. Юришга мажолим йўқ — бахтиёр эдим. Уйга келиб онамга розиман дедим. Қароримдан ҳамма ҳайрон эди...

Давоми Бор


ОНАМДАН ЖИРКАНАМАН

Ёнимда ўзимнинг қўшимча калитим бўлганлиги сабабли эшикни таққиллатмай киришга қарор қилдим. Калитим билан
эшикни очиб кийимларим солинган
сумкамни хонамга қўйдимда Онам билан кўришиш мақсадида уларнинг
хоналарига кирдим. Ўшанда Волидам хонасининг эшигини очишим билан бутун хаётим жаханнамга айланиб


Дедим: — Тўғри айтди чолим, ўзим-инжиқ, 
Нолидимми, демак,фикрим эмас тиниқ. 
Шукур қилиш ўрнига, бу нима қилиқ? 
"Мени об кет, жоним болам, мени об кет".

Келиним ҳам, омон бўлсин, ўзимга мос, 
Фақат қариб кўнглим ўксиб қолгани рост.
Онанг гир-гир ҳазиллаши айтдим, холос! 
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Йигит қараб турди бизга ҳайрон бўлиб, 
Чиқиб кетди қопин ушлаб туриб-туриб. 
Орқасидан эргашдик биз кулиб-кулиб, 
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Дедим: Сенга холанг чўри, қайт орқангта,
Келинчаклик либосларим берай сенга, 
Адрас кўйлак, ғижим рўмол, бахмал нимча, 
Шуни об кет, жоним болам, шуни об кет.

Сандиғимда ўзим таккан палагим бор, 
Бўз атласдан чол об берган кўйлагим бор,
Мис қумғону чилобчину эски фанор, 
Шуни об кет, жоним болам, шуни об кет.

Палагимнинг ипаклари турли-туман, 
Инсон қўли тикканига бордур гумон,
Келди ҳунарманд қадрига етар замон, 
Шуни об кет, жоним болам, шуни об кет.

Ёзиб қўйгин музейингга топиб бир жой:
"Буни ҳадя қилди холам Марҳабоой, 
Бу буюмлар дунёларга берсин чирой 
Шуни об кет, жоним болам, шуни об кет.

Айланайин, қошу кўзи кулган, болам, 
Рўзғорим деб, тарихим, деб юрган болам,
Дуойим бор: "Омон бўлсин юрту олам!"
Шуни об кет, жоним болам, шуни об кет.

Марҳабо Каримова.


https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


ҲАЗИЛКАШ ЧОЛУ КАМПИР.

Эшигимни тақиллатиб қоқ пешинда,
"Эски оламан", деб келди битга бола.
Ҳазиллашдим, ўз кўксимга уриб:
— Мана Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Бу уйда энг эски нарса — мен бўламан,
Бир торайиб, бир қарасанг кенг бўламан.
Вақти келса гўдак билан тенг бўламан,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Келинимдан аразладим, қолди кўнглим,
Койишидан, силташидан толди кўнглим,
Кетиб қолай, бир таъзирин берсин ўғлим,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

"Бир гап айтсам, аралашманг", деб туради,
"Ошхонада ўралашманг", деб туради.
Аччиғи бурнин учига кеб туради.
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Нонуштада "енг", деб ҳар не тутадилар,
Ўзлари ёш, не тишласа, ютадилар,
Эрталабда кўнглим на нон, на чой тилар, 
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Соат ўн бирларга бориб очар қорним, 
Бир суюқ ош тилаб қолар ошқозоним.
"Нонуштада енг эди" деб, олар жоним.
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Қозон осиб, ўзим овқат қилолмасам,
Иситилган, қаттиқ овқат еёлмасам,
Қўшниларга "қорним очди", деёлмасам
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Тушликкача оч қоламиз чолу кампир,
Юрагимиз ўйнаб қилар "хапир-хапир"
Тухум, қаймоқ овқат бўлармиди, ахир
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

"Яхши ўтирибмизми?" деб, келар болам,
"Яхши ўтиринг" деб, ишга кетар болам,
Сўрамаски "Не едингиз бугун, онам?"
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Айтай, дейман ўғлим ҳали ишдан келсин,
Ишдан келса, дейман, аввал овқат есин,
Эртан айтай, дейман, тинчроқ ухлаб олсин
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Эрталабда бузгим келмас кайфиятин,
Очгим келмас юракдаги ғамлар қатин,
Шу келинни кучим етса, юлсам патин,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Куч борида болаларин боқишганман,
Ўчоғига оловини ёқишганман.
Кирин ювиб, гиламини қоқишганман,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Қариб, болаларга ўхшаб қоларкансан,
Бир ширин сўз билан яшнаб қоларкансан.
Бир ёмон гап билан қақшаб қоларкансан,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Уйда яна мендай "эски" чолим ҳам бор,
Ўлимтикка уч-турт тугун молим ҳам бор.
Қон босимга икки халта дорим ҳам бор,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Қувват кетди қўлим ишга келмай қолди,
Вужудимдан дарду касал кетмай қолди.
Ноз-фироғим чолимгаям ўтмай қолди,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Эшитгандим эскига ҳам бор харидор, 
Ишлаб турар эмиш музей деган бозор.
Ўша ёкда чолим билан бизни об бор,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Кексамизу, аслида, бой табақамиз,
Ўзимизга етиб ортар нафақамиз.
Фақат чаққон бир дастёрга зориқамиз,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Музейингда ош-овқатга дастёр борми?
Иссиқ-совуқлиги қандай, кенгми, торми?
Келинлар зап билмас экан у бозорни,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Билганида олиб бориб сотар эди,
Қулоғи тинч, мазза қилиб ётар эди.

Эсим қурсин, бизни ким ҳам олар эди,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Уйимиздан биз "йўқолиб" қолган куни,
Ўғлим дарров келинимдан кўрар буни,
Ажаб бўлсин, бир қўрқитиб қўяй уни
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Музейдаги ҳамма нарса эмиш — санъат,
Бўлар эдик биз ҳам тирик экспонат,
Кўргазмалар бўлса хорижгаям жўнат,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Қора атлас кўйлагимни кийволаман,
Тасбеҳимни мунчоқ қилиб илволаман.
Инглизча уч-тўрт сўзни билволаман,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет

Чолим ҳам-чи, кийиб олса дўппи, яктак,
Беқасам тўн билан бўлар куёвлардек,
Кўриб қўйсин дунё, қандай бўлар ўзбек,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Меҳмонларга чой қуйиб, нон тузатаман,
Рўмолимни учин тишлаб узатаман.
Таъзим билан "бай-бай" дея кузатаман
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Суҳбатимиз роса қизиб турган эди,
Уйдан аскиячи чолим чиқиб келди,
Не гаплигин эшитди-ю, дарров деди:
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Яшайвериб шу эси йўқ кампир билан,
Эллик беш йил бўлмай, дарров зерикдим ман,
Тек қўймайди ўз ҳолига келинни ҳам,
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.

Чол тушмагур, мендан нолиб жавраб кетди,
Эски олар йигитниям авраб кетди.
У шўрликнинг калласиям ғовлаб кетди, 
Мени об кет, жоним болам, мени об кет.


#ДИЛБАР

—Ойи, сизга нима бўляпти?
Руслан Дилбарни ёнига ўтирди.
—Кечадан бери хаёлингиз паришон.
Дилбарни, ишиб кетган кўзларига термулди.
—Яшашдан чарчадим ўғлим.
Дилбар Русланни қучоқлаб, яна йиғлашга тушди.
—Ундай деманг ойижон.
Руслан Дилбарни елкасини силади.
Ойи дадамни кечирасизми?
Нега кечирмаяпсиз?
Руслан шу пайтгача бермаган саволини берди.
—Мен уни, умуман кечира олмайман.
—Кечира олмайдиган даражада, нимадир қилдими? Қандай хафа қилди?
Руслан Дилбарни кўзларига қаради.
—Хафа қилмади...
Дилбар узоқларга термулди.
—Оёқ ости қилди, у мени қалбимни топтади, у менга хиёнат қилди.
Руслан, сабчиб ўрнидан турди.
—Бу нима деганингиз, ўртада бегона аёл киши борми?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Aytinchi sizga ham oz bo'lsada tasir qildimi?


https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky


​Иймонсизлик балоси...

(Афсуски, бўлган воқеа,ҳеч қандай бадиий тўқимасиз ёзилди)

Дилором эшикма- эшик юриб сут- қатиқ сотади. Отаси ташлаб кетгач, онаси ва иккита укаси билан анча қийналиб қолдилар. Сигири бор хонадонлардан сут йиғиб, кўп қаватли уйларга олиб бориб сотади. Харидорлари ҳам қош кўзлари қоп-қора, хушбичим, дилдор, овозлари қўнғироқдек қизни яхши кўрадилар.

У Мирмақсуд билан ҳам сут-қатиқ сотиб  юриб танишди. Дилором ўн саккиз ёшда эди. Йигит йигирма бешда. Мирмақсуд унинг зил-замбил юкларини кўтаришар, баъзан унга "Дилор, бунақа оғир кўтарма, касал бўлиб қоласан", —дер, қиздан" ўрганиб кетганман",-деган жавобни олгач, бошини сарак-сарак қилиб қўярди.

У йигитга ўрганиб қолди. Мирмақсуд ҳам  уйланишга ваъда берди. Турмуш ташвишларидан эрта чарчаган Дилором бир мард эркакка зор эди. Шунданми, йигитга ишонди. Туғилган кунида юмшоқ ўйинчоқ олган қиздан бахтлироқ одам йўқ эди бу оламда. Секин-аста йигит уни уйига ҳам кузатиб келадиган бўлди.
—Дилор,—деди бир куни йигит,-кел, ўзингга гўзаллик салони  очамиз, сут-қатиқ сотиб юрмайсан, яхши сартарошларни ишга оласан, салонни юргизасан!
Қиз бунақа иш қўлидан келмаслигини яхши биларди, аввалига унамади, кейинчалик йигитнинг гапларига қандай кўнганини ўзи ҳам сезмай қолди. Энди Мирмақсуд Дилоромга ўхшаган мухтож оилаларга ажратилган кредитлар ҳақидаги янгиликларни айтиб уни банкдан кредит олишга ундай бошлади. Ўзи ҳаммасига бош-қош бўлди. Бир неча ойлик югур-югурдан кейин ва ниҳоят банкдан ўттиз миллион миқдордаги суммани олишга эришдилар.
Шинам қаҳвахонада севимли, ишонган инсони билан олам-олам орзуларга берилиб ўтирган Дилоромнинг кўнглида қандайдир ғашлик бор эди. Буни йигитга сездирмасликка уринди.
Шу уларнинг охирги учрашувлари бўлди. Йигит пулни олди-ю, ғойиб бўлди. Телефони ўчирилган, турар жойида эса ҳеч ким уни танимади. Орадан бир ой ўтиб кетди. Дилором, аввалига йигитга нимадир бўлган деб ўйлади. Бир ой ўтиб банкдан кредит тўлаши лозимлиги ҳақидаги хабарни олганда эса алданганини тушунди.
Иймонсизларга тўлиб кетган жамиятда худди онасини бебахт қилиб қочиб кетган отасига ўхшаган яна бир номард эркак уни алдаб кетганди.

Шу куни ухламади. Шусиз ҳам  умри ўзгаларнинг эшигида чўрилик билан ўтаётган онасининг кўзига қараш ҳаммасидан оғир эди унга.

Оғилхонага қўлида арқон билан кириб келганида ҳам, ўз бўйнига сиртмоқ солганида ҳам ўша номардни бир марта кўришни истади.
—Ман келдим,  Дилор, ҳазиллашгандим,-дейишини орзу қилди...

Мирмақсуд қаердадир, орамизда юрибди, аммо икки дунёсини хароб қилгани—  гулдек бир қизнинг уволи тутадиган кунга қанча қолганини ҳали билмайди...

Феруза Салходжаева.

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.