Behzod Ne'matov | Uyda qoling!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Неъматов Беҳзод Ҳикмат ўғлининг Телеграм каналига хуш келибсиз!
• fb.com/bekzod.nematov.75
•instagram.com/bekzod7376
Таклифлар: @behzodnematov

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot! dan repost
📌 Иқтидорлимисам, демак ғолиб бўласан!

🏢 Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси 1 - июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш" куни муносабати билан расмлар танловини эълон қилади.

🎨 Мазкур танловда вилоятнинг ҳар бир ҳудудига алоҳида шарт бўйича топшириқ берилади. Ҳудудлар кесимида энг яхши деб топилган бир нафар болажон бошқарманинг элъектрон дипломи билан тақдирланади.

1. Бухоро шаҳар - "Болалик - менинг нигоҳимда!"
2.Когон шаҳар - "Биз коронавирусни енгамиз!"
3. Бухоро туман - "Менинг - жонажон боғчам!"
4. Вобкент тумани - "Биз буюк - юрт фарзандларимиз!"
5. Жондор тумани - "Мен - ватан ҳиоячиси бўламан!"
6. Когон тумани - "Саломатлик посбонлари менинг нигоҳимда!"
7. Олот тумани - "Болаликнинг ёрқин хотиралари!"
8. Пешкў тумани - "Эртанги кун бизники - марра бизники"
9. Ромитан тумани - "Биз буюклар авлодларимиз!"
10. Шофиркон тумани - "Келажакдаги менинг касбим"
11. Қоракўл тумани - "Менинг ота-онам!"
12. Қоровулбозор тумани - "Ўзбекистон - умумий уйимиз!"
13. Ғиждувон тумани - "Менинг - боғча опам!"

⚡️Изоҳ: Боғча ёшидаги болалар томонидан юқорида келтирилган мавзулар асосида ишланган ижодий ишлар Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси Матбуот хизматига жорий йилнинг 28 - май кунига қадар етказилиши керак. 28 - май кунидан ўтган ижодий ишлар қабул қилинмайди! Ижодий ишлар вилоятимизнинг кучли рассомлари томонидан синчиклаб текширилади. Ғолиб бўлган, иштирокчилар бошқарманинг биринчи даражали дипломи билан элъектрон шаклда тақдирланади (ҳар бир ҳудуддан бир нафардан).

🏞 Ижодий ишларни ушбу манзилга жўнатингиз сўралади!
👉+99890 614-51-35

🥇Ғолиблар 1 - июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш" кунида элъектрон шаклда тақдирланиб, ғолибларнинг исми фамиляси бошқарманинг телеграм ва ижтимоий тармоғлардаги расмий канал ва саҳифаларида ёритилади.


Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси Матбуот хизмати

📲 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Сайт | Telegram | Youtube | Facebook


Saida Mirziyoyeva dan repost
Ойимлар билан Ҳайит байрами арафасида Сирдарё вилоятига одамларнинг ҳолидан хабар олгани бордик. Шунда ажойиб бир воқеа бўлди.

6-7 ёшлардаги болакай билан суҳбатлашяпмиз. “Нима бўлди ўзи, нима қилдинглар ўша пайт?” − деб саволга тутдим. "Эрталаб вақтли уйғониб кетдик. Қарасак, ҳамма югуряпти, биз ҳам дадам билан кўчага югурдик”, – дейди. Шу пайт жажжи, ширингина сингилчаси гапга қўшилди, денг. Нигина экан исми. “Менинг оқ айиқчам бор-ку, ўша уйда қолган экан, - дейди кўзларини катта-катта очиб, - Мен уни чўкиб кетди деб ўйлаб, роса хафа бўлдим. Кейин дадам йўқ бўлиб қолдилар. Қидириб-қидириб, ўйинчоғимни топиб келдилар. Айиқчам қайтиб келди! Ҳозир ухлаб ётибди”.

Жуда таъсирланиб кетдим. Тасаввур қиляпсизми?! Одамларнинг кўзига ҳеч нима кўринмай, ҳар томонга ўзини урган бир пайтда Нигинанинг дадаси фарзандим ўксиб қолмасин деб, ортига қайтган.
#SirdaryoBizYoningdamiz

@SShMirziyoyeva




Buxoro yoshlari | Расмий канал dan repost
Бухорода коронавирус инфекциясига чалинган бемор қолмади

Бугун Бухоро вилоятида 2, Самарқанд вилоятида 24, жами 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.
Таъкидлаш жоизки, Бухоро вилоятида реабилитацияга кузатилган 2 нафар инсон ҳозирча ушбу ҳудуддаги коронавирус инфекциясига чалинган сўнги беморлар саналади.

Иккиси ҳам Бухоро шаҳридан ва коронавирус инфекциясини беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Бири 53 ёшдаги аёл бўлса, иккинчиси эса 6 ёшли қизалоқ. Шундай қилиб, вилоятда 442 нафар касалланиш ҳолати қайд этилган бўлса, фидокор шифокорларимиз саъй-ҳаракатлари билан бугунги кунда уларнинг барчаси бутунлай дарддан фориғ бўлишди.

Самарқанд вилоятида соғайганларнинг 11 нафари эркак, 13 нафари эса аёллардир, уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Шунингдек, тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (8 нафари Самарқанд шаҳридан, 5 нафари Оқдарё туманидан, 4 нафари Самарқанд туманидан, 2 нафардан Пайариқ ва Иштихон туманларидан, 1 нафардан Тойлоқ, Пастдарғом ва Жомбой туманларидан). Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг кичиги 2019 йилда туғилган. Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 178 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 202 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2438 нафарни ташкил этмоқда.

@by_gazetasi




Buxoro yoshlari | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДХХ Чегара қўшинлари Ўзбекистон чегаралари қандай қўриқланаётганини кўрсатди.

Махсус ўқув-машғулотдан тайёрланган ролик

@by_gazetasi






MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot! dan repost
⚡️ Мажбурлаш ҳолати аниқланмади

👉https://clck.ru/NVgBh

📲 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Сайт | Telegram | Youtube | Facebook


MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot! dan repost
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, "Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги 17 - мактабгача таълим ташкилотида мудира томонидан ходимларни ўз хисобидан таътил олишга мажбурлаётгани хақидаги" хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузулди.

Ҳозирда, мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тумандаги 17 - мактабгача таълим ташкилотида бўлиб турибти.

Аниқланган ҳолат, юзасидан бошқарма расмий муносабатини эълон қилинади.

Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати

📲 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Сайт | Telegram | Youtube | Facebook


"YUKSALISH" HARAKATI dan repost
Ўзгаришлар воситачисига айланинг

🌏 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг 75 йиллиги муносабати билан, биз хоҳлаган келажакни қуришда халқаро ҳамкорликнинг ўрни тўғрисидаги глобал мунозарани бошламоқда.

Бу ўзи нима?
“БМТ75” кампанияси — бу глобал мулоқот бўлиб, у иложи борича кўпроқ одамларни, шу жумладан рақамли макон фойдаланувчиларини қамраб олишга қаратилган. Ушбу мулоқот биз дуч келаётган кўплаб қийинчиликларга қарамай, қандай қилиб яхшироқ дунёни қуришимиз мумкинлигини муҳокама қилишни рағбатлантириш ҳамда тегишли чораларни кўришга ёрдам беришга хизмат қилади.

Нима сабабдан бу муҳим?
COVID-19 — бу мамлакатлар, алоҳида секторлар ва авлодлар чегараларидан ташқарига чиқиб, ҳамкорлик қилиш зарурлиги ҳақидаги жиддий эслатма бўлмоқда. Бизнинг жавобимиз ҳаётнинг нормал ҳолатга қайтиши, барқарор ривожланиш мақсадларига эриша олишимиз ва долзарб муаммоларни қандай енгишимизга боғлиқ бўлади. Бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ глобал мулоқотга ва ҳаракатларга эҳтиёж сезилмоқда.

Қандай қилиб иштирок этиш мумкин?
https://un75.online/?lang=uzb — ушбу платформада ҳар ким бир дақиқа вақт сарфлаб, онлайн анкетани тўлдириши мумкин. Ҳеч қандай чекловлар ёки талаблар белгиланмаган. Билдирилган ғоялар ва фикрлар турли мамлакат етакчилари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбарларига 2020 йилда бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеянинг 75-сессиясида юқори даражадаги тадбирда тақдим этилади.

Бу нимага хизмат қилади?
Йиғилган маълумотлар ва далиллар янги дастурлар, инвестициялар, ҳамкорлик ва кампанияларни ривожлантиришни рағбатлантиради. Шунингдек, глобал мулоқот маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Агар бирлашсак, барчанинг овози баландроқ янграйди ва билдирган фикрларимиз эса келгуси саъй-ҳаракатлар учун қўлланма бўлади.

Ўз фикрингизни билдиринг. Келажагимиз қандай бўлишини биргаликда ҳал қиламиз.

@uzbyuksalish


MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot! dan repost
Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро вилояти ҳудудида кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилди.

Мазкур офат оқибатида вилоятда миқиёсида жами 160 та мактабгача таълим объектларига талофатлар етган.

Ҳозирда мактабгача таълим ташкилотларини обод қилиш мақсадида, улкан тамирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Биргина, вилоятнинг Олот тумани мисолида оладиган бўлсак тумандаги 13 та давлат мактабгача таълим ташкилотларининг том қисмининг шифер қопламалари ва бошқаларга жиддий зарар етган.

Ҳозирда, мазкур объектлар таъмирланмоқда.

Бухоро вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Матбуот хизмати

📲 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Сайт | Telegram | Youtube | Facebook


MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot! dan repost
📶 Бухоро вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий каналида обуначилар сони 6 500 нафарга етди.

❗️Ишончингиз учун катта рахмат!

👉@bvmtbpress


Ҳурматли каналим обуначилари, яқинда бир мақола ёзиб эътиборингизга ҳавола қиламан. Жуда яхши бўлади. Уна бир ташкилот гавдалантирилган.

Уни бир қисми вилоят ҳокимлиги ва вилоятдаги барча ташкилотларга тегишли. Аммо мақолани асосий қисми бир ташкилотга таллуқли.

Ҳа, айтганча мазкур мақолани Ўзбекистондаги бир нечта катта ОАВ сайтларидан ҳам ўқишиз мумкин.

Ҳозир ушбу мақолани ёзиш учун изланяпман.

https://www.facebook.com/100017308062669/posts/629830904270506/?app=fbl

мазкур ликн орқали сизларнинг фикр ва мулоҳзаларизни кутиб қоламан.

• fb.com/bekzod.nematov.75

•instagram.com/bekzod7376

https://t.me/behzod_nematov


MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot! dan repost
Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Буюк ғалаба кунининг 75 йиллиги билан Бухоро вилоят Мактабгача таълим бошқармаси барча юртдошларимизни муборакбот этади.

Барча Ўзбекистон аҳлига соғлиқ, саломатлик ва фаровонлик тилаб қоламиз!

📲 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Сайт | Telegram | Youtube | Facebook


MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot! dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 Borida qadriga yeting. Ertaga kech bo'lishi mumkin.
🇷🇺 Цените всё, что у вас есть! Завтра может быть поздно.
🎙 Tarjimon va ovoz: Jaloliddin Mirzayev
🎬 Rolik mualliflari: Insomnia.edit hamda Valeriy Smekalov
🎵 Foydalanilgan musiqa: Mattia Cupelli - Without

#hayot #iqtibos #qadrigayeting #shukrona
#жизнь #цитаты #ценитемоменты

@bvmtbpress


Buxoro yoshlari | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Buxoro shahar
1- umumta'lim maktabi
6-"A" sinf õquvchisi
Xidoyatova Munisaning
"Xotira va qadrlash kuni"ga bag'ishlangan video roligi

@by_gazetasi


MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot! dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланади.
__

Посвящается всемирному дню свободы печати.

#WorldPressFreedomDay #WPFD2020

@massmediauz

📲 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Сайт | Telegram | Youtube | Facebook


MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot! dan repost
💰Эртага, 1 майдан боғча пули ошади

👉https://clck.ru/NECAY

📲 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Сайт | Telegram | Youtube | Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎞Юлдуз Усмонова ижросидаги қалбларни жумбушга келтирган "Хаста бўлма" таронаси янги талқинда.

😷Коронавирусга чалинган эр-хотин ҳақида. Кўринг, фақат йиғламанг... 😥

🏡Азизлар, биз ва яқинларингиз учун ўзингизни асранг, уйда қолинг! Унутманг, #UydaHayotBor

Kаналга уланинг
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFWz6PcuG09d0OUhcw

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

56

obunachilar
Kanal statistikasi