BEHRUZIY


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Сарказм... 🤡
Эспромт... 😊
Ўзбекона катаклизм...🤬
Лаббай: @behruziy_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri




Rustam MIRVOHID ijodi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Дарсдан сўнг» 📄📗

✍Матназар АБДУЛҲАКИМ

🎤Рустам МИРВОҲИД

@Rustam_Mirvokhid


​​Устоз!

Бугун сизнинг кунингиз!
Ҳарф ўргатдингиз, ёзяпман, инглиз тилидан қаторасига 2 қўйиб синф олдида шарманда қилдингиз, инглиз тилини русийдан яхшироқ билсам керак, ҳар ҳолда четда ўқидим, "Чўлпон ҳақиқатни айтиб кетди" деб қўрқиброқ айтингиз, тилим рост гапсиз нўноқ энди, она тилидаги равиш ва ҳол иккинчи даражали бўлак эканини тушунтирдингиз, ҳаётда иккинчи даражали одамлар бўлмаслигини туйдим, косинус, катангез деб кўп гап эшитдим, барибир тушунмадим, лекин шунда ҳам бу терминлар ҳаётда керак бўлишига бир замон ишонч тирик, "доим эркак мард, бир сўзли бўлиб қолиши керак" деб қулоғимни тагида чап бўлингиз билан шундай баланд олов ёқдингизки, аёл киши ҳалқумимга ғуруримни судраб олиб келса ҳам қўлим ақлимга бўйсуниб қолаверди, "Жўра, ота-она энг яқин дўст" девдингиз, гапингиз рост экан, Машрабни ўқиб 20 ўқувчи олдида кўзингизга ёш келди, аслида бир аёл бошингиз билан ўғил катта қилаётганингиз алами чашмингизга шамол эсдирган экан, йиллар ўтиб адабиётни сиз орқали севдим, форсийни гуруҳда энг тузук билсам-да, 3 баҳо қўйиб, хонада ёқангиздан олсам ҳам, йиллар ўтиб қучоқлаб қаршилайсиз, қоғоздаги баҳо шунчаки сон эканини 400.000 сўмлик ҳозирги стипендия тасдиқлаяпти, рўмол ўраганингизда уйингизда аъза бўлиб дебман, ҳаёни ўраган экансиз бошингизга....

Устозлар!
Менга бир ҳарф илинганларим!
Қарзимни узолмайман!
Бу аниқ!
Лекин сизни кўчада ҳорғин, дарахт оқлашингизни расмда кўрсам, маънавий қашшоқ талабаларнинг унга дарс бўлсин дея қўлингизги теккизишдек бахтга муяссар қилаётганингизни тушунмаётганда, кўпқаватли уйлар орасида болам деб фидойи бўлиб юрганингизни кўрсам эзиламан!
Афсус фақат эзилиш келади бу қўллардан!

Устозни хафа қилганларнинг кўкарганига мени хеч кимса ишонтиролмас, зеро Устоз дуоси 7 инкорсиз дуолар қаторида илдам!

Устозим Отам!
Устозим Онам!
Устозим Бобом ва бувим...
Дўстим СЕН ҳам Устозим...
Малайзия аэропортида шишган оёқларга дам берганимда "Ҳаёт икки кўз орасида" деган араб...
Сиз ҳам менга муаллим!

Устоз Отангдан улуғ...
Устоз Отангдек улуғ деб тортишаётганлар муаллими Аввал ким эканин эсланг?!

Устоз!
Таъзим!
Устоз!
Сиз мўминлик дарёсидаги ҳокисор ҳасдек кўринмас, аммо тоғлардек виқорли, осмондек кенг Зот!

Сизда асл меҳр!
Сизда ўз боласидан кўпроқ синфдаги болага меҳр беражак Инсон!
Устоз сиз ИНСОНИЙ ВА ОДАМИЙ!

УСТОЗЛАРИМ...
Қалб тоғингизни ёшлик отида чангитган бўлсам, имкон бўлса кечиргайсиз...
Бугун бир ёшу 3 ойлик қизчага Устозман!
Энди билдим қадрингиз!

Устоз...
Бугунги сана, саҳродаги зарра ҳам эмас аслида! Аммо бугун бир баҳона!

Ёнингизга гул кўтариб боришдек арзимас ишга ҳам вақт тополмай, ҳижолат остонасида Мажнундек бўлсак-да, билинг ҳар қанот қоқиб самонинг яна бир бўлагига омад тахтида ҳукмронлик қилар чоғимиз сабаби-ю баҳонаси сиз...

Устози Аввал...

Ҳаёт бериб, шуларни ёзишга берган имконингга шукр...

Устоз!
Сизданмиз...


🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
http://t.me/behruziy


​​"ҚАЧОН?"

Қачон бизда ҳақиқатда қонунлар ишлайди?

Қачон бизда дунёда ЭНГ катта ойлик эгалари ҳисобланадиган шифокор, адвокат, ўқитувчининг қадри, қиймати, ҳурмати ошади?

Қачон фақат нарх ошиши ҳақидаги хабарларни ўқишни соғинамиз?

Қачон ишдан ортиб, оила билан кўпроқ ўтиришга, кўпроқ бола билан суҳбатлашишга шошамиз?

Қачон биз ҳам бир ойлигимиздан чет элларга чиқиб дам оламиз?

Қачон биз ҳам яхши баҳога эмас, яхши ўқишга интиламиз?

Қачон "кўп гўшт йеймиз", "кўп энернгия сарфлаймиз", "кўп нолиймиз" деган гапларни эшитмаймиз?

Қачон бир-биримизни ўйлашни бошлаймиз?

Қачон биз ҳам ЭНГ зўрлар қаторида бўлишга шошамиз?

Қачон жисмоний меҳнат кадр фабрикасидан қочиб, илмий салоҳиятли базага айланамиз?

Қачон талабани пайпоғига эътибор қилмай, унинг асосий фандан оқсашига эътиборлироқ бўламиз?

Қачон пул билан ҳал бўладиган иш "ҳаром"лигини амалда биламиз?

Қачон "ҳаром луқма" боламиздан жуда аччиқ зарба бўлиб қайтишини ёдга оламиз?

Қачон Худодан қўрқамиз?

Тўлиб кетди одам!
Ҳиссиётлар инсонни бошқарса, ишонинг унинг ҳам сабрнинг ҳам таги бор!

Ҳеч нима абадий эмас!

Ҳар нарсада бўлар ҳисоб!

Мазлумнинг жим кетиши аслида катта фожеа!


Давлатимизга рахмат!

14.000.000 сўмлик контрактни 27.000.000 сўм қилганлари учун!
Мингдан минг рахмат!


Шунча пулни тўлаб, яна беморлардан калтакни зўрини қабул қиладиган оқ халат киядиган касб эгаларини қадрлашларидан бошим осмонда)


#суришкерак




​​Ўзбек ишчиларининг баъзи бир асосий ихтиёрий-мажбурий вазифалари:

1. Соат 18:00 дан кейин қолиб ишлаш;
2. Бошлиқ кетгунча, дунёдаги ЭНГ зўр ишда ишлаётгандек ўзини тутиш;
3. Бухгалтериядан "ойлик қанча?" деб сўраганингизда, энса қотиришини табиий ҳолат деб қабул қилиш;
4. Сиёсатдан мамнунлик ҳисси;
5. Шанбалик, якшанбалик, душанбалик, сешанбалик, хуллас ҳар қандай -ликларга хурсанд бўлиб, ҳудди патриотдек ўзингизни тутиб қатнашиш;
6. Ойликдан "кутилмаган ҳаражатлар" учун ушлаб қолинса, Ватан ривожига ҳисса қўшаётганингизни англаш;
7. Соат 23:00, 00:00, 1:00, 2:00, 3:00 да энди уйга кираман деганингизда, ишхонадан бўлган қўнғироққа, худди сиз ушбу чақириқни кутиб тургандай, мамнуният билан жавоб бериш, шу билан бирга ОИЛАдан аввал ИШ, ИШ ва яна ИШ деган лозунгни кўтариб, ишхонага чопиш;
8. Байрам кунлари бўладиган "мантиқсиз навбатчилик"ларга доимо биринчи бўлишга уриниш ва йил бўйи бўладиган байрамларда навбатчилик учун жой талашиш;
9. Моддий ёрдам вақти келганда, имкон қадар бундан бўйин товлаш;
10. Ойлик олгандаги йиғимларда фидойилардек қатнашиш;
11. Бошлиқ туғилган кунига имкон қадар яхши совға олиш;
12. Тушлик
вақтини ҳам ишга сарфлаш;
13. Раҳбарият томонидан айтиладиган ҳар қандай ҳақоратли сўзларни "табиийлик", "равнақ учун жонкуярлик" деб билиш;
14. Мантиқсиз қабул қилинадиган қарорларга қўшилиш ва уларни 100% тўғри деб айтиш ва ҳис қилиш;
15.
16. Иш савиясини ошириш ва ИШЛАШ...

🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
http://t.me/behruziy




​​КЎНГИЛ АЙНИШИ

- Менга қара, ўзингга қара бундай. Кўчадаги қизларни кўрсам кўзим қувнайди, сенга қарасам кўнглим...

Эрим ҳақ. Тўғри гапирди. Ўзимга қарамай қўйдим. Бўлди эртадан, йўқ, бугундан ўзимга қарайман, фақат биринчи боламни уйғотишим керак, уни кийинтириб боғчага олиб бораман. Тез қайтиб келиб, дадажон ва ойижонга нонушта тайёрлаб бераман. Орада вақтим бор. Йўқ, орадаги вақтда тушликка овқат пишираман яхшиси. Кейин Хўжайнимни ишга кузатиб юборсам бўлди. Ана вақт. Йўқ, ишга кетишим керакку. Автобусда ўзимга қарайман, йўқ. Одам кўп бўлади. Яхшиси ишда ўзимга қараволаман. Эсим қурсин, бугун операциядан кейин илмий-амалий конференцияга боришим керак. Кейин холаваччам бозорга тушиб келайлик деганди. Икки қат йўқ десам уят бўлади. Бозордан 4-5 ларда қайтаман. Болани олсам ўшанда вақт топилар. Чарчабман шекилли, бугун дадажонни ўртоқлари келишади. Пишириқ пишираман яхшиси. Куйди пиширдини орасида кийимларни кир ювадиган мошинкага тиқворсам бўлди, яхшиям шуни олиб беришган. Хўш, нима эсдан чиқди? Бола билан дарс қиламан бироз. Онамга қилмадим-да?! Анча бўлди гаплашмаганимга. Йўқ, онамга телефон қилсам камида ярим соат вақт кетади. Бўлди. Дадажонни ўртоқлари 10 ларда кетишса, овқат ҳиди келадиган кийимларимни ювиб, ўзимга қараволаман. Ўша вақт хўжайин келадилар. Бир хурсанд қилай уларни. Э тўхта, болани ювинтириб, кийимларини дазмоллашим керак-ку. 1 соатча вақт кетса, ана ўшанда қарайман...

- Менга қара, ўзингга қара бундай. Кўчадаги қизларни кўрсам кўзим қувнайди, сенга қарасам кўнглим...

Беҳрузий








O‘zbekcha Sarcasm dan repost
​​- Биз кўплаб сохаларда орқадамиз, деб хафа бўлаётганлар диққатига! Биз нихоят... бирингчимиз! Ураа...🤦‍♂

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEDV-4Fy8eZUHQOQBQ















20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

74

obunachilar
Kanal statistikasi