Ўзбекистонда стратегик тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди
Президент фармонига кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш учун махсус Кенгаш ташкил этилди.
Унинг асосий вазифаси — мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид стратегик таҳлилий ҳужжатлар ва таклифларни тайёрлаш ва президентга тақдим этиш. Кенгашга Сардор Умрзоқов раислик қилади.
Кенгаш тузилмасида хавфсизлик, ижтимоий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш, ташқи сиёсат, экологик муаммолар ва ҳудудларни ривожлантириш каби йўналишларда ишчи гуруҳлар тузилади.
Бобур Бекмуродов Кенгаш таркибига киритилди. У хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик ҳамда ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик каби ишчи гуруҳларда фаолият юритади.