Бургут dan repost
Бизга Тошкентдаги олийгоҳлардан бирида ўқийдиган талаба мурожаат йўллабди. Айтишича, талабанинг шахсий ҳужжатларини жамоат транспорти кондуктори олиб қўйган. Воқеани унинг ҳикояси бўйича сўзлаб берамиз.
Айтишича, "Тошшаҳартрансхизмат" AЖга қарашли "01 012 JFA" рақамли 85-автобус кондуктори талабадан йўл ҳақи сўрайди. Йўловчи талабалик гувоҳномасининг жилдидаги талабалар учун имтиёзли ойлик йўл чиптаси(проездной)ни кўрсатади. Кондуктор гувоҳнома ҳақиқийлигини кўриб турган бўлсада, унга 2020-2021 ўқув йили учун университетит томонидан муҳр қўйилмаганлгини рўкач қилиб, йўл ҳақи тўлашини талаб қилган.
Йўловчи пандемия сабабли ҳозирда онлайн тизимда ўқиётганлигини, деканатга бориб, муҳр қўйдирмаганини айтади ва айни пайтда ҳам талаба эканлиги исботлаш учун тўлов-шартнома қоғози, шунингдек, ярим ўқув йилига тўланган контракт чекининг суратларини кўрсатишини айтган. Бироқ кондуктор йўловчининг шахсий ҳужжати ҳисобланадиган талабалик гувоҳномасини тортиб олиб қўйган. Йўловчи қайтариб беришини сўраса ҳам, шахсий ҳужжатини қайтармаган.
Ажойиб тизим. Оддий кондуктори ҳам ақалли муомалани билмайдиган, керак бўлсада, қўполлик ҳақорат ишлатадиган қанақа тизим бўлди бу? Айни пайтда барча талабалар анъанавий тизимда ўқиётгани йўқ. Муҳр ҳаммада ҳам бўлмаслиги мумкин. Майли унисида ҳам кондукторни оқлашга қандайдир сабаб топилар. Лекин бировнинг шахсий ҳужжатини, талабалигини тасдиқловчи ҳужжатни олиб қўйишга унинг нима ҳаққи бор? У ҳуқуқ-тартибот идораси ходими эмасдир ҳар холда? Ёки уларга шунақа ваколат берилдими?
"Тошшаҳартрансхизмат" AЖдан бу борада изоҳ кутиб қоламиз.
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw