Сув танқислиги келажакда ҳудудларимизни чўллашишига олиб келмоқда
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов “InnoWeek-2024” тадбири глобал ҳамда маҳаллий муаммоларга илмий-инновацион ечимлар топишда муҳим қадам эканини таъкидлади.
@Bayonotuz
Озиқ-овқат танқислиги фонидаги сув танқислиги келажакда ҳудудларимизни чўллашишига олиб келмоқда. Бу масалалар етиштирилаётган маҳсулотларимизнинг камайиб кетишига ҳам сабаб бўлмоқда. Биз инноватор олимларимиздан бу муаммоларга кўпроқ эътибор беришини сўраб қолар эдик. Энергетика хавфсизлиги йўналишида янги энергия турларини ишлаб чиқиш, энергиядан самарали фойдаланиш йўлларини топишга катта эътибор бериш керак. Ўйлайманки, “InnoWeek” доирасида бу масалаларни ечиш учун янги-янги ғоялар пайдо бўлади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов “InnoWeek-2024” тадбири глобал ҳамда маҳаллий муаммоларга илмий-инновацион ечимлар топишда муҳим қадам эканини таъкидлади.
@Bayonotuz