Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
Бугун, 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси бюллетенларни cанаб чиқиб, сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.15 млн. 27 минг 529 нафар фуқаролар бутун республика бўйича овоз беришда иштирок этган.
Маълумот учун, сайловда сайловчиларнинг 71,52 фоизи иштирок этган. Сайлов расмий равишда амалга оширилган деб эътироф этилди. Республика тарихида биринчи марта аралаш сайлов тизимидан фойдаланган ҳолда сайловлар ўтказилди.
@Bayonotuz

Сайлов натижаларига кўра, овозлар қуйидагича тақсимланди:
— Ўзбекистон Либерал-демократик партияси: 5 194 041 ёки 34,75 фоиз ва 26 та депутатлик ўрни;
— “Миллий тикланиш” демократик партияси: 2 812 493 ёки 18,82 фоиз ва 14 та депутатлик ўрни;
— Ўзбекистон Экологик партияси: 1 960 764 ёки 13,12 фоиз ва 10 та депутатлик ўрни;
— Ўзбекистон Халқ демократик партияси: 2 558 016 ёки 17, 11 фоиз ва 13 та депутатлик ўрни;
— “Адолат” сотсиал-демократик партияси: 2 420 857 ёки 16,20 фоиз 12 депутатлик ўрни.