Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БОРИНГИЗГА ШУКУР ОНА!
Ҳолимни сўраб турган,
Қалбимни ўраб турган.
Юрак сиз сабаб урган
Яхшиям сиз бор она!
Дарду ғамимни туйган,
Ёнсам мен билан куйган.
Мен ёмонни ҳам суйган
Яхшиям сиз бор она!
Ёримга керак таним,
Гоҳо ўз болам ғаним.
Муштипаргинам маним
Яхшиям сиз бор она!
Ғариб бошимни силаб,
Доим омадим тилаб.
Исмингиздан шод бу лаб,
Яхшиям сиз бор она!
Беминнатдир меҳрингиз,
Бўлсам эди фахрингиз.
Очиқ кўнгил шаҳрингиз
Яхшиям сиз бор она!
Қанот бериб шаҳдимга,
Собит қилган аҳдимга.
Мен нодоннинг бахтимга
Яхшиям сиз бор она!
Ҳамиша сиз дуода,
Умрим тилаб зиёда.
Бу ёлғончи дунёда
Яхшиям сиз бор она!
📱 Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon❤️
Ҳолимни сўраб турган,
Қалбимни ўраб турган.
Юрак сиз сабаб урган
Яхшиям сиз бор она!
Дарду ғамимни туйган,
Ёнсам мен билан куйган.
Мен ёмонни ҳам суйган
Яхшиям сиз бор она!
Ёримга керак таним,
Гоҳо ўз болам ғаним.
Муштипаргинам маним
Яхшиям сиз бор она!
Ғариб бошимни силаб,
Доим омадим тилаб.
Исмингиздан шод бу лаб,
Яхшиям сиз бор она!
Беминнатдир меҳрингиз,
Бўлсам эди фахрингиз.
Очиқ кўнгил шаҳрингиз
Яхшиям сиз бор она!
Қанот бериб шаҳдимга,
Собит қилган аҳдимга.
Мен нодоннинг бахтимга
Яхшиям сиз бор она!
Ҳамиша сиз дуода,
Умрим тилаб зиёда.
Бу ёлғончи дунёда
Яхшиям сиз бор она!
📱 Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon❤️